UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0

26 июн 07:56
Янгиликлар

Енгил атлетика, Қизиқарли!

Улар Токиога боришади: Фаолиятини боксдан бошлаган босқон улоқтирувчимиз Суҳроб Хўжаев

Теглар :  Суҳроб Ходжаев
Бугун енгил атлетиканинг босқон улоқтириш йўналишида Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга бўлган Суҳроб Хўжаев ҳақида ҳикоя қиламиз.

Суҳроб Рустамович Хўжаев 1993 йил 21 май куни таваллуд топган. 2010 йилдан терма жамоамиз таркибида иштирок этмоқда. Дастлабки мураббийи Андрей Абдувалиев, ҳозирда Шамил Капкаев қўл остида Олимпия ўйинларига ҳозирлик кўрмоқда.

Суҳроб ёшлигида дастлаб бокс билан шуғулланади, шундан сўнг енгил атлетиканинг аввал диск, кейинчалик босқон улоқтириш йўналишларида ўз омадини синаб кўради.

2012 йил Хўжаев учун омадли бўлади. Дастлаб ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган атлетимиз кейинчалик Лондон-2012 Олимпиадасига йўлланма қўлга киритади. Кейинчалик Рио-2016 Олимпиадасида ҳам мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган.

2014 йил Осиё ўйинларида бешинчи натижани қайд этди. 4 йил ўтиб, Индонезияда кумуш медаль соҳибига айланди. 2019 йил Дохада ўтган Осиё чемпионатида 72.85 метр натижа билан бронза медалига эга чиқди.

8 июнь куни Қозоғистонда ўтган халқаро мусобақада 77.57 (норматив 77.50) метр кўрсаткич билан Токио-2020 нормативини бажарди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг