UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

18 май 08:58
Янгиликлар

Бошқалар, Тадбирлар, Болалар спорти

“Умид ниҳоллари -2018”. Қашқадарёда ғолиблар тақдирланди

Кеча Қарши шаҳридаги амфитеатрда умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасидаги “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг Қашқадарё вилоят якуний финал босқичининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Спорт байрами аввалида санъаткорларнинг мусиқий дастури намойиш этилди. Унда таниқли санъат усталари  гўзал диёримизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари биланспортчилар, мураббийлар ва маросимга йиғилган кенг жамоатчиликни ҳушнуд этди. Бир неча спорт турларидан кўргазмали чиқишлар спорт байрамига ўзгача кўрк-тароват бағишлади. Шундан сўнг, ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.

Дастлаб, мусобақанинг учинчи ўрин соҳиблари бўлган Чироқчи тумани жамоаси саҳнага таклиф этилди. Уларга қимматбаҳо эсдалик совғаси - телевизор ҳамда диплом ва кубок тақдим этилди. Уни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Қодиржон Бектурдиев топширди.

Иккинчи ўринни эгаллаган Шахрисабз тумани жамоасига компютер жамланмаси, диплом ва кубокни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов топширди. 

Ниҳоят, биринчи ўринни қўлга киритган Косон тумани жамоасига диплом, кубок ва Президент совғаси – “Дамас” русумли автомобил туҳфа қилинди. Фахрли биринчи ўрин учун ажратилган совғани Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Рўзиев тантанали равишда топширди ва барча спортчи-ёшларни спорт байрами билан қутлади.

Шу куни олтин, кумуш ва бронза медалларини  қўлга киритган жамоалар қалбида, юз-кўзида ўзига хос ғурур, шижоат ва ифтихор туйғуси уфуриб турган бўлса, кучли учликка эриша олмаган жамоалар ҳам машғулотларга зўр бериб, “Биз ҳам албатта, бундай ютуқларга эришамиз”, дея мақсад қилган бўлса ажаб эмас. Бундай эзгу-мақсадлар ёшларимизда жисмоний тарбия ва спортга бўлган ошнолиги кўпаяверади, оммавийлик ошиб бораверади.

- Бу йилги баҳслар ўзига хос қизғин тарзда ташкил этилди, - дейди Косон тумани БЎСМ директори Анвар Эргашев. – Финал босқичига етиб келиш осон кечмади. Ўтган йили вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритиш учун ҳаракат қилгандик. Лекин очколаримиз етмагани боиси иккинчи ўринни банд этган эдик. Шогирдларимизнинг машғулотларга зўр бериши натижасида кўзлаган мақсадимизга эришиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритдик. Мазкур “Умид ниҳоллари 2018” мусобақаларида ғолиб бўлган ўқувчиларимиз яқин келажакда миллий терма жамоаларимизга муносиб номзод бўлиши тайин. Терма жамоалар таркибига янги иқтидорларни етказиб бериш ва спортчиларимиз халқаро спорт майдонларида муваффақиятларга эришиши орқали Юртимиз байроғини баланд ҳилпираши, мадҳиямиз садолари баралла янграши бош мақсадларимиздан саналади.  

“Умид ниҳоллари-2018” якунига етди. Бироқ, энг қувонарлиси, кучли учликдан жой олган ўқувчиларимиз орасида миллий терма жамоаларимизга муносиб номзодлар бўй кўрсатди. Бугун медалларга эга бўлган спортчи-ўқувчиларимиз яқин келажакда халқаро мусобақаларнинг ғолибларига айланиши бор ҳақиқат. Зеро, бунинг учун бизда шароит ҳам, имконият ҳам етарли.


Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг