UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

07 фев 12:25
Янгиликлар

Стол тенниси

“Универcиада-2020“: Стол тенниси бўйича мусобақалар якунланди + ФОТОГАЛEРEЯ

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида бўлиб ўтувчи «Универсиада» спорт ўйинлари жорий йилдан эътиборан янгича форматда ўтказилмоқда.

Спортнинг 12 тури бўйича ўтказилаётган жорий йилги «Универсиада-2020» мусобақаларининг дастлабки икки босқичга шахмат-шашка ва бадминтон спорт тури бўйича беллашувларга Навоий ва Сирдарё вилоятлари мезбонлик қилганди.

Талабалар ўртасидаги «кичик олимпиада»нинг стол тенниси бўйича мусобақалар 3-6 февраль кунлари Тошкент шаҳрида жойлашган Учтепа туман биринчи сонли болалар ва ўсимлар спорт мактабида бўлиб ўтди.

Мусобақаларда Қорақолпоғистон республикаси Тошкент шаҳри ва вилоятлардан ташриф буюрган жами 28 нафар спортчи-талабалар ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Стол тенниси мусобақаси ўғил ва қиз болалар ўртасида яккалик, жамоавий ва микс йўналишлари бўйича ўтказилган баҳсларнинг яккалик баҳсларида:

Ўғил болалар ўртасида:

1. Шахбоз Баратов (Тошкент вилояти)

2. Абдураҳмон Жонибеков (Хоразм вилояти)

3. Азимбек Раҳмонов (Сурхондарё вилояти)

3. Фахриддин Ражабов (Қорақалпоғистон Республикаси)

Қиз болалар ўртасида:

1. Шабнам Жумаева (Сурхондарё вилояти)

2. Рўза Қодирова (Хоразм вилояти)

3. Хуснидахон Мамажонова (Фарғона вилояти)

3. Сарвиноз Музафарова (Бухоро вилояти)

Жамоавий баҳслар ўртасида:

1. Исматилла Маруфхонов ва Махлиё Омонова (Наманган вилояти)

2. Шохрух Исломов ва Шаҳодат Тўхтаева (Самарқанд вилояти)

3. Машхурахон Юлдошева ва Муҳиддин Хусанбоев (Андижон вилояти)

3. Нафиса Исомиддинова ва Мавлонбек Тошмуродов (Жиззах)

Микс баҳсларида:

1. Алишер Эргашев (Бухоро вилояти) ва Зулайхо Якубова (Тошкент вилояти)

2. Иқроржон Иброҳимов (Фарғона вилояти) ва Гулзира Абенова (Қорақалпоғистон Республикаси)

3. Толиб Амонов ва Шахсанам Баратова (Қашқадарё вилояти)

3. Баходир Ачилов ва Мухайё Ахмаджонова (Тошкент шаҳри) вакиллари совриндор бўлишди.

«Универсиада-2020» бадминтон бўйича Республика финал босқичининг ғолиб ва совриндорлари махсус диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.













Суратлар муаллифи - Алимурод Мамадаминов

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг