UZ

Сўнгги янгиликлар

16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0

06 мар 13:21
Янгиликлар

Волейбол

«Универcиада-2020»: Волейбол бўйича якуний мусобақа ғолиблиги мезбонларга насиб этди

Теглар :  Универциада-2020
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1-4 март кунлари олий таълим муассасалари талаба-қизлари ўртасида «кичик олимпиада» мақомини олган «Универcиада-2020» спорт мусобақаларининг волейбол бўйича финал босқичи Нукус шаҳрида бўлиб ўтди.

Мусобақада минтақавий босқичда ғолибликни қўлга киритган 4 та жамоа – Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Наманган ва Жиззах вилоятлари терма жамоалари иштирок этди. Бир неча кун давом этган мусобақа муросасиз руҳда давом этди.Мусобақа давомида дастлаб самарқандлик, сўнгра наманганлик қизларни тўлиқ устунлик билан мағлубиятга учратган Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси якуний ўйинни Жиззах вилояти жамоаси билан ўтказди.

Ўзаро ўйин давомида жиззахлик спортчилардан 25:20, 25:10 ва 25:14 ҳисобида устун келган қорақалпоғистонлик қизлар мусобақа якунида 1-ўринни эгаллади. Наманган вилояти 2-ўрин, 3-ўрин эса жиззахлик ёшларга насиб қилди. Маълумот учун, Қорақалпоғистон терма жамоаси таркиби Нукус давлат педагогика институтининг талаба-қизларидан иборат бўлди.

Спортчиларни мусобақага Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган мураббий, Ўзбекистон спорт фахрийси, спорт устаси Азат Казаков тайёрлади.

Волейбол бўйича «Универcиада-2020» спорт мусобақаларида 1-ўринни эгаллаган Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси 2021 йил бўлиб ўтадиган жаҳон «Универcиада» ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Маълумот учун, Қорақалпоғистон Республикаси волейбол бўйича қизлар терма жамоаси сўнгги марта 2007 йил ўтказилган «Универcиада» спорт мусобақаларида олтин медални қўлга киритган эди.






Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг