UZ

Сўнгги янгиликлар

17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0 15:36Хоакин Бакли Шавкат Раҳмоновни ўлдига чиқарди + ФОТО 0 15:15"Ролан Гаррос". Дунёнинг тўртинчи ракеткасида ғалаба 0 14:54Россиялик оғир атлетикачи допинг туфайли Олимпиада медалидан маҳрум бўлди 0 14:33"Реал" Лондонга етиб борди + ФОТО 0 14:12Шавкат Раҳмонов Хоакин Баклининг "вызов"ига жавоб қайтарди 0 13:51Фомин яккаликда тўхтатилди, жуфтликда эса 1/2 финалга чиқди 0 13:30Шон Стрикленд UFC'ни жиддий танқид остига олди. Бунга сабаб қўлқоплар! 0 13:09"Манчестер Сити" "Реал" юлдузи билан шартнома тузмоқчи 0 12:48Элина Свитолина "Ролан Гаррос" учинчи даврасида 0

08 дек 12:15
Янгиликлар

Кураш

"Универсал"да ўтган “Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори кубоги”дан ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройида “Беш ташаббус олимпиадаси” дастури доирасида “Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори кубоги” мусобақалари ниҳоясига етди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  4881-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги “Универсал” спорт саройида “Беш ташаббус олимпиадаси” дастури доирасида “Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори кубоги” мусобақалари ниҳоясига етди. Вилоятлардан ташриф буюрган 80 нафардан зиёд полвон ғолиблик йўлида муросасиз беллашувларда куч синашишди.

Қиз болалар ўртасида кечган беллашувларда Малоҳат Бобоназарова (Қашқадарё), Марҳабохон Хабибуллаева (Андижон), Гулираъно Сувонқулова (Навоий), Амина Мамедова (Тошкент шаҳри), Дилшода Амирова (Қашқадарё), Моҳинисо Сабриева (Бухоро)ларга тенг келадиган рақиба топилмади.

Ўғил болалар ўртасида бўлиб ўтган беллашувларда Қувончбек Нарзуллаев (Қашқадарё), Муҳаммадрасул Ғаниев (Фарғона), Қувонч Ғайбуллаев (Қашқадарё), Умид Райимов (Жиззах), Отабек Нурматов (Қашқадарё), Жасур Таганов (Қашқадарё)лар шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллашди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг