UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

28 фев 11:23
Янгиликлар

Гандбол

“Универсиада-2020”: Самарқанд мезбонлик қилган навбатдаги мусобақа якунланди

Теглар :  Гандбол
Самарқанд шаҳрида гандбол бўйича аёллар ўртасида “Универсиада-2020” спорт ўйинларининг финал баҳслари ўз якунига етди.

Аввал хабар берганимиздек, Самарқанд давлат университети қошидаги 2-сон академик лицейи спорт залида ўтказилган мусобақанинг ушбу босқичида 14 та ҳудуддан саралаб олинган 4 та жамоа – Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилояти, Тошкент вилояти ва Самарқанд вилояти жамоалари ғолиблик учун кураш олиб борди.

Мусобақа давомида барча рақибларини мағлуб эта олган Тошкент вилояти гандболчи қизлари биринчи ўринни қўлга киритди. Турнирнинг иккинчи поғонаси мезбон – Самарқанд вилояти жамоасига насиб этган бўлса, учинчи ўринни фарғоналик гандболчи қизлар эгаллашди.

Кеча мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланишди.

Маълумот учун, ушбу “кичик олимпиада”нинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида ҳам Тошкент вилояти гандболчилари ғолибликни қўлга киритган эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг