UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

23 янв 12:58
Янгиликлар

Кураш

Универсиада -2021. ЎзДЖТСУ талабалари белбоғли кураш беллашувларида биринчи бўлишди

Олий ўқув юртлари талабалари ўртасида ўтказилиб келинаётган Универсиада спорт ўйинлари чин маънода жисмоний тарбия ва спортни ёшлар орасида оммавийлигини таъминлашда, талабаларнинг спорт турларига бўлган қизиқишнинг ортишига, қолаверса, истеъдодли талаба-ёшлар сараланиб, уларнинг катта спорт сари дадил қадам ташлашига муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда.

Андижон давлат тиббиёт институти спорт залида Универсиада спорт ўйинлари дастуридан жой олган спортнинг белбоғли кураш тури бўйича республика финал босқич беллашувлари ўтказилди. 

Мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 91 нафар спортчи-талаба -55, -60, -66, -73, -81, -90, +90 кг. вазн тоифасида белбоғли курашнинг классик йўналишида ғолиблик учун беллашишди.

Юқори савияда ташкил этилган мусобақанинг биринчи кунида барча вазн тоифалари бўйича ярим финалгача бўлган беллашувлар ўтказилди. Иккинчи кунги баҳсларда эса ҳар бир вазн тоифасида ғолиб ва совриндор спортчилар номи аниқланди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу мусобақада Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Яккакураш спорт турлари факультети таркибидаги миллий спорт турлари, ўйинлари назарияси ва услубияти кафедраси талабаларидан иборат Тошкент вилояти жамоаси машғулотларга зўр берган шекилли, барча вазн тоифаларида медалларга эга чиқишди.

Демак, белбоғли кураш бўйича “Универсиада – 2021”нинг ғолиб ва совриндорлари билан танишамиз.

55 кг.

  1. Сардор Умаров (Тошкент в.)
  2. Қутбиддин Асқаров (Андижон)
  3.  Рахимжон Абдирахимов (Наманган)

        3.Абдумурод Эшқобилов (Тошкент ш.)

60 кг. 

  1. Диёрхўжа Мўйдинов (Фарғона)
  2. Зохиджон Раимқулов (Тошкент в.)
  3. Ҳусанбой Давронов (Наманган)

        3.Абдулло Мамадаминов (Бухоро)

66 кг. 

  1. Жаҳонгир Ҳайитов (Наманган)
  2. Жавоҳир Абдуллаев (Фарғона)
  3. Шохруҳ Зокиров (Тошкент в.)

       3.Жалолиддин Шоумаров (Тошкент ш.)

73 кг.

  1. Мангуберди Имянов (Тошкент в.)
  2. Санжарбек Расулов (Фарғона)
  3. Ҳусан Абдуҳакимов (Сирдарё)

       3.Орифжон Жўраев (Наманган)

81 кг. 

1.Асадбек Хотамов (Тошкент в.)

2. Достон Қобилов (Наманган)

3. Тўланбой Ҳосилбеков (Андижон)

3. Ойбек Каримов (Фарғона)

90 кг.

  1. Дониёрбек Рўзиев (Тошкент в.)
  2.  Достонбек Усмоналиев (Фарғона)
  3. Есет Садуакасов (Қорақалпоғистон)

3.Муҳаммаджаҳонгир Жўраев (Андижон)

+90 кг.

  1. Акбаршоҳ Рустамов (Тошкент в.)
  2. Хислат Пирматов (Тошкент ш.)
  3. Шохруҳбек Миролимов (Фарғона)

        3.Эъзозбек Равшанов (Самарқанд)

Умумжамоа ҳисобида Тошкент вилояти жамоаси 5 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза билан биринчи, 1 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медали билан Фарғона иккинчи, 1 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза медаллари билан Наманган вилояти жамоаси учинчи ўринни банд этишди. 

“Универсиада-2021” спорт ўйинлари дастуридан жой олган белбоғли кураш бўйича ушбу финал босқичи якунига етгач, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолиб ва совриндор спортчи-талабалар диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси, “Адолат” СДПнинг Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси Равшан Дастиров, Ўзбекистон талаблар спорти ассоциацияси раиси ўринбосари Эркин Қодиров иштирок этиб, ғолиб спортчиларни табриклаб, танлаган сохалари йўлида ўқиб изланишларини, ҳамиша спортга ошно бўлишларини ва бу йўлда фақат муваффақият қозониб, мамлакатимиз ривожи учун ватанпарвар бўлишни таъкидлаб ўтишди.  

Шавкат МИРЗАҚУЛОВ, доцент,ЎзДЖТСУ миллий спорт турлари, ўйинлари назарияси ва услубияти кафедраси мудири: 

- Мутахассис сифатида айтишим мумкин, талабалар ўртасидаги бу йилги мусобақа ҳар қачонгидан-да юқори савияда ўтказилди. Вазн тоифалари бўйича иштирокчиларнинг ҳам профессинал спортчи эмаслиги, терма жамоалар таркибида бўлмаслиги беллашувларнинг муросасиз ва қизиқарли ўтишини таъминлаб берди. Албатта, бунинг натижасида янги-янги иқтидорлар кашф этилди. Мазкур мусобақада терма жамоамиз таркибидаги   спортчиларимиз ўзимизнинг шогирдларимиз саналиб, барчаси ЎзДЖТСУнинг миллий спорт турлари, ўйинлари назарияси ва услубияти кафедрасида таҳсил олишади. Шукрки, ушбу мусобақада шогирдларимиз муваффақиятли иштирок этиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритишди. Бу Универсиада спорт ўйинлари тарихидаги илк юқори натижа. Бундай юксак натижаларни эгаллашимизга етарлича асослар бор. Боиси, университетимизда спортчи-талаблар учун ректоримиз, иқтисод фанлари доктори, профессор Маҳмуджон Болтабаев бошчилигида етарлича шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Айниқса, талабаларимиз учун янгидан барпо этилган кураш турларига ихтисослашган замонавий спорт залининг бунёд этилгани бизни янаям масъулият ва зўр иштиёқ билан меҳнат қилишга, талабаларимизни бу каби нуфузли мусобақаларда фақат кучлилар қаторида бўлишига ундайди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг