UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

19 авг 16:02
Янгиликлар

Велоспорт, Енгил атлетика

Урганчда дуатлон бўйича ғолиблар аниқланди + ФОТО

Теглар :  ДуатлонХоразм
Урганч туманининг Чолиш қўрғонида жойлашган ўқув-машқ майдонида дуатлон бўйича Хоразм вилояти кубогининг биринчи босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши тасарруфидаги вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан ёшларни спортнинг техник ва амалий турларига бўлган қизиқишини ошириш, уларни соғлом руҳда вояга етказиш мақсадида белгиланган режа асосида спорт мусобақалари ўтказиб келинаётир.

Хусусан, Урганч туманининг Чолиш қўрғонида жойлашган ўқув-машқ майдонида дуатлон бўйича ташкил этилган Хоразм вилояти кубогининг биринчи босқичи ҳам ана шулар сирасига киради.

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида уюштирилган мазкур мусобақада воҳанинг шаҳар ва туманларидан келган 60 нафарга яқин ўғил ва қизлар ўзаро куч синашди.

Якуний сарҳисобларга кўра, катта ёшли, яъни 2001-2003 йилларда туғилган дуатлончилар биринчилигида Гурлан тумани ўқув спорт техника клуби аъзоси Зумрад Ўразметова қизлар орасида, Урганч автомобиль спорт техника мактаби спортчиси Норбек Жуманиёзов ўғиллар ўртасида биринчи ўринни эгаллади.

Кичик, 2004-2006 йилларда туғилган ўсмирлар мусобақасида шовотлик Зуҳра Рўзимова ва Қўшкўпир туманидаги “Ўртаёп” ўқув-спорт техника клуби вакили Отабек Омонбоев ғолиб бўлди.

Умумжамоа ҳисобида Гурлан тумани жамоаси дуатлончилари шоҳсупанинг биринчи поғонасига кўтарилди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Хоразм вилоятидан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг