UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0

25 ноя 22:17
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Узоқ кутилган натижа: сузувчимиз Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди

Бугун пойтахтимиздаги “Саховат” сув спорти марказида сузиш бўйича Ўзбекистон кубоги старт олганди.

Унда Қирғизистон ва Чехия давлатидан ташриф буюрган спортчилар ҳам баҳс олиб боришмоқда.

Халқаро сув спорти турлари федерацияси мазкур мусобақага лицензион турнирлардан бири мақомини бергач, унда Олимпиада нормативини бажарган спортчилар Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмаларини қўлга киритишлари мумкин. Қувонарлиси, бугун бўлиб ўтган биринчи кун баҳслариёқ жамоамиз учун муваффақиятли ўтди.

100 метрга эркин усулда сузиш баҳсининг ярим финалида Хуршид Турсунов 48:36 сония натижа қайд этди. Якунда ҳамюртимиз мусобақа ғолиблигини қўлга киритиш билан бирга Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари нормативини ҳам бажарди. Ушбу масофада Олимпиада нормативи 48.57 сонияни ташкил этар эди.

Таъкидлаш жоиз, мусобақадан сўнг Халқаро сув спорти турлари федерацияси FINA ушбу натижани тасдиқлагач, ҳамюртимиз расман Токио Олимпиадаси лицензиатига айланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг