UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

22 янв 17:32
Янгиликлар

Бошқалар, Тадбирлар, Болалар спорти

Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Чирчиқ шаҳрида тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Чирчиқ автомобиль мактабида 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 26 йиллиги байрами муносабати билан "Миллий армиямиз- ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир" номи остида байрам тадбири ўтказилди.

Коллеж - маҳалла - мактаб ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Тошкент Ҳарбий Округи фахрийлар кенгаши, Мудофаага кўмаклашуви "Ватанпарвар" ташкилоти Тошкент вилояти кенгаши, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, Чирчи шаҳар "Маҳалла" жамғармаси, Чирчиқ шаҳар ёшлар иттифоқи, Чирчиқ давлат педагогика институти ва бошқа мутасадди ташилотлардан меҳмонлар таклиф этилди.

Тадбир давомида автомобиль мактабида таълим олаётган "ВС" тоифадаги техник мутахассислар тайёрлаш иккинчи босқич ҳарбий хизматга чақирилувчилари, ушбу мактаб қошидаги спортнинг техник ва амалий турлари билан шуғулланувчилари томонидан кўргазмали чиқишлар қилинди.

"Ватанпарвар" ташкилоти Тошкент вилояти кенгаши тасарруфидаги "Ватанпарвар тароналари" ансамбли, Чирчиқ шаҳар 30-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари, 7-сонли мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ҳамда Чирчиқ Давлат педагогика институти талабаларидан иборат бадиий жамоаларнинг саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлари тадбирга ўзгача завқ улашди.

Тадбир сўнгида ташкилотчилар томонидан таклиф этилган фахрийлар, офицер,  ва аскарларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Илҳом Раҳмонов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг