UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0

22 май 18:14
Янгиликлар

Бошқалар

“Ватанпарвар” ташкилоти спортчилари халқаро мусобақада ғолиб чиқишди

16-19 май кунлари Россия Федерацияси Москва вилоятининг Королёв шаҳрида ёшлар ўртасида спортнинг ракетамодел тури бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Бешта давлатдан 120 дан ортиқ спортчилар иштирок этган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти спортчилари 4 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини эгаллаб, ёшлар ўртасида умумжамоа ҳисобидан биринчи ўринни эгалладилар.

Шоҳсупага кўтарилган спортчиларимиз:

1. Отабек Фазлиддинов “S-7”-синфида 1-ўрин (Наманган вилояти);

2. Сардор Рўзиев “S-6-А”-синфида 1-ўрин (Бухоро в.);

3. Фаррух Сафоев “S-9-А”-синфида 1-ўрин (Бухоро в.);

4. Феруз Баҳодиров “S-7-А”-синфида 1-ўрин (Бухоро в.);

5. Фарҳод Бакиев “S-10-А”-синфида 2-ўрин (Самарқанд в.);

6. Шаҳбоз Бафоев “S-10-А”-синфида 3-ўрин (Бухоро в.).

Бундан ташқари, наманганлик мураббий Нажмиддин Зайлидинов “Энг яхши мураббий” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди. Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти жамоаси ушбу спортчиларни самимий муборакбод этиб, келгусида бундан-да юксак ютуқларга эришишларини тилайди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 16-23 сентябрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Байконур шаҳрида спортнинг ракетамодел тури бўйича ўтказилган “Байконур Кубоги-2022” халқаро мусобақасида “Ватанпарвар” ташкилоти спортчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни қўлга киритган эди.

“Ватанпарвар” ташкилоти бир қатор халқаро спорт ташкилотлари, жумладан, Халқаро аэронавтика федерацияси (FAI)нинг тўла ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг