UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

13 мар 18:41
Янгиликлар

Кураш

«Вазир кубоги» мусобақасининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди

Теглар :  Кураш
Бугун, 13 март куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг кураш спорт саройида кураш бўйича «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири кубоги» мусобақасининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада “Вазир кубоги” учун Тошкент вилоятида жойлашган 5 та олий таълим муассасасидан 100 нафарга яқин талабалар иштирок этди. 

Ўғил болалар 7 та вазнда, қизлар 8 та вазн тоифасида ўзаро беллашди.

Мусобақа якунида умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети терма жамоаси 1 ўринни эгаллади ва кубок соҳиби бўлди.

Умумий ҳисобда иккинчи ўринни Чирчиқ давлат педагогика институти терма жамоаси эгаллаган бўлса, фахрли учинчи ўрин Тошкент давлат аграр университети терма жамоасига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорларга диплом, медаль ва совғалар топширилди. Ғолиблар вилоят терма жамоаси таркибида келгуси мусобақаларда иштирок этишга йўлланма олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг