UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

15 июл 08:32
Янгиликлар

Оғир атлетика

Вазир Халқаро оғир атлетика федерацияси раҳбари билан учрашди

16-25 июль кунлари пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан оғир атлетика спорти бўйича фахрий меҳмонлар юртимизда бўлиб туришибди. Кеча Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Муҳаммад Ҳасан Жалуд (Ироқ) ҳамда Осиё оғир атлетика федерацияси президенти Ал-Мана Муҳаммад Юсуф (Қатар) Спортни ривожлантириш вазирлигига ташриф буюришди.

Меҳмонларни Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов ҳамда вазир ўринбосари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шахрулло Махмудов кутиб олди. 

Учрашувда меҳмонлар оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларини юқори савияда ўтказиш учун барча ишлар амалга оширилганлигини алоҳида эътироф этишди. Шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Маълумот учун: ушбу мусобақада қитъамизнинг 22 та давлатидан жами 400 нафардан зиёд атлетлар медаллар учун баҳс олиб боришади. Унда Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоасининг 30 нафарга яқин аъзоси Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионати доирасида 16 июль куни Осиё оғир атлетика федерациясининг навбатдаги Конгресси, шунингдек, турли комиссияларнинг йиғилишлари ҳам ўтказилади. Мусобақанинг тантанали очилиш маросими эса 17 июлга белгиланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг