UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0

14 окт 10:41
Янгиликлар

Тадбирлар

Вазирликда “Коррупция ва комплаенс назорат” мавзусида ўқув курси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 30 июнь куни “Одил судловни таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” кенгайтирилган тарзда видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Йиғилишда берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йил 13 октябрь куни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамкорлигида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари учун “Коррупция ва комплаенс назорат” мавзусида ўқув курси ведеоконференция шаклида ташкил этилди.

Унда вазирлик тизимида фаолият юритаётган 200 дан зиёд раҳбар кадрлар иштирок этди. Ўқув курси давомида Юристлар малакасини ошириш маркази профессор-ўқитувчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг мазмун-моҳияти, Коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонун хужжатлари: халқаро стандартлар ҳамда миллий қонунчилик, Коррупцияга оид хуқуқбузарликлар учун жавобгарлик, Давлат органлари фаолиятида “комплаенс назорат” тизимини таъминлаш механизмлари каби мавзулар бўйича маърузалар қилинди.

Шунингдек, ўқув курсида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ўсиши коррупцияга қарши курашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги, ҳуқуқий саводхонликнинг етишмаслиги коррупциянинг келиб чиқишига сабаб бўлаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Ўқув курси якуни бўйича тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоб олдилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг