UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0

17 ноя 18:11
Янгиликлар

Тадбирлар

Вазирликда “Ўзбекистон Республикаси «Давлат тили ҳақида»ги Қонуннинг ижроси муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси «Давлат тили ҳақида»ги Қонуннинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ижроси муҳокама қилинди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Нодир Муротов раислигида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бошқарма прокурори Муродулла Турсунметов, вазирнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Зокир Расулов, вазирлик бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, ҳудудларнинг марказий туман(шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлим бошлиқлари, барча турдаги спорт таълим муассасалари ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 октябрдаги ПФ–6084-сонли «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони доирасида келгусида вазирлик ҳамда вазирлик тизимидаги муассаса ва ташкилотларда амалга ошириладиган вазифалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2020 йил 30 октябрдаги 10.1/10-20-133-сонли «Қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида»ги тақдимнома муҳокама этилди.

Видеоселектор йиғилишида келгусида иш юритиш жараёнида ўзбек тилининг имло қоидаларига жиддий эътибор қаратиш борасида тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг