UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

11 мар 08:26
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Вазирликда Шантоу-2021 ёшлар III ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик муҳокама қилинди

Хабарингиз бор, 2025 йилги IV ёшлар Осиё ўйинлари Ўзбекистонда ўтказилади.

Айни пайтда ҳукуматимиз, қолаверса Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерация ва ассоциациялари бўлажак нуфузли спорт анжуманини юқори савияда ташкил этиш йўлида тайёргарлик ишларини бошлаб юборишган.

Бироқ, бунгача ёшларимиз шу йил 20-28 ноябрь кунлари Хитойнинг Шантоу шаҳрида бўлиб ўтадиган ёшлар III ёзги Осиё ўйинларида иштирок этишади. Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда ушбу нуфузли мусобақага тайёргарлик масаласи муҳокама қилинди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда ёшлар III ёзги Осиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича федерация ва ассоциацияларнинг масъул раҳбарлари иштирок этишди. Йиғилишга Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов раислик қилди.

Шуни таъкидлаш керак, Шантоуда бўладиган мусобақа вакилларимиз учун 2025 йилги IV ёшлар Осиё ўйинлари олдидан ўзига хос кўрик, қолаверса тажриба мактаби вазифасини ҳам ўтаб беради. Шу боис бу сафарги мусобақага Ўзбекистон томони ҳар қачонгидан жиддий ёндашмоқда.

Дарвоқе, бунгача ўтказилган ёшлар ўртасидаги ёзги Осиё ўйинларида вакилларимиз қандай иштирок этишганига ҳам тўхталиб ўтсак. Ёшлар I ёзги Осиё ўйинлари 2009 йили Сингапурда ташкил этилди.

Илк бора ташкил этилган мусобақа дастуридан атиги 9та спорт тури ўрин олган, баҳсларда эса қитъамизнинг 43та давлати вакиллари иштирок этган. Сингапурда Ўзбекистон шарафини 6та спорт туридан 29 нафар атлет ҳимоя қилган ва якунда вакилларимиз 3та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 20-ўринни қўлга киритган.

2013 йили Хитойнинг Нанкин шаҳри мезбонлик қилган ёшлар II ёзги Осиё ўйинлари дастурига 16та спорт тури киритилган бўлиб, ҳамюртларимиз шуларнинг 10тасида 61 нафар спортчи билан иштирок этган. Бу сафар вакилларимиз битта олтин, 2та кумуш ва 5та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 14-ўринни эгаллашди.

Шантоуда бўладиган ёшлар III ёзги Осиё ўйинлари дастуридан жами 21та спорт тури ўрин олган. Бугунги йиғилишда мусобақа дастурига киритилган ҳамда юртимизда кенг оммалашган спорт турлари бўйича ёшлар терма жамоаларининг тайёргарлик жараёни, келгуси режалари ва имкониятлари муҳокама қилинди. Шу билан бирга спорт федерацияларига ўқув-машғулот йиғинларини пухта ташкил этишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилиши таъкидланди. Мақсад аниқ – ёшлар III ёзги Осиё ўйинларида муносиб иштирок этиш ва Ўзбекистоннинг нуфузини янада ошириш.

Ёшлар III ёзги Осиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари

Р Ў Й Х А Т И:

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг