UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0

08 май 08:26
Янгиликлар

Велоспорт

Велошоссе: Ўзбекистон чемпионатининг илк ғолиблари аниқланди

Теглар :  Велоспорт
Тошкент вилоятида старт олган велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионатида эркаклар, аёллар ҳамда 2003-2004 йилларда туғилган ёшлар, ёш қизлар ўзаро беллашмоқда.

Турнирнинг биринчи кун баҳслари муросасиз кечди. Жамоавий вакт пойгасида 40 км масофага ўтказилган мусобақада эркаклар ўртасида Данил Евдокимов, Никита Стенкавой, Дмитрий Сирко, Ботиржон Исматовлардан иборат “Динамо” жамоаси 50:5, ёшлар ўртасида эса Самандар Султонов, Аҳмад Юлдашев, Ҳусниддин Шоназаров, Давлатёр Зарибов таркибли Хоразм вилояти жамоаси 52:59 натижа билан ғолибликни қўлга киритди. 

Жуфтлик вакт пойгасида 20 км масофага кечган баҳсда аёллар ўртасида Янина Кускова, Мадина Қаҳҳорова 28:59 натижа қайд этиб ғолиб бўлди.  Ёш қизлар ўртасидаги беллашувда эса Анна Кускова Маргарита Мисюрина 30:22 вақтда марра чизиғини биринчилардан бўлиб кесиб ўтишга муваффақ бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси томонидан ўтказилаётган турнир 8 майга қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг