UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0

28 апр 14:57
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспорт. Эркаклар ўртасида олтин медаль қозоғистонлик спортчида

Бугун, 28 апрель чемпионатнинг сўнги кунида “International Hotel Tashkent” мехмонхонаси ёнидан Men Elit йўналишида 166.6км масофага эркаклар ўртасидаги гурух пойгаларига старт берилди.

Ушбу гурух пойгаларида финиш Тошкент вилоятининг Билдирсой дам олиш маскани этиб белгиланган бўлиб, мазкур мусобақада спортчилар 2020 йил Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш учун беллашдилар. Men Elit йўналишидаги гурух пойгаларидаЎзбекистон шарафини 4 нафар спортчиз Муроджон Холмуродов, Сергей Медведев, Акромжон Суннатов, Улуғбек Саидов ҳимоя қилди. Муросасиз кечган пойгада Қозоғистон, Хитой, Хитой Тайпейи миллий терма жамоалари етакчилик қилдилар. Мусобақа натижалари бўйича 166.6 км масофани 4 соату 3 дақиқаю 21 сонияда босиб ўтган қозоғистонлик Евгений Гидич 1-ўринни эгаллади. Хитойлик Хианжинг Лю 2-ўринни, Хитой Таипейилик Каи Чун Фенг 3-ўринни банд этди. Қозоғистонлик Евгений Гидич олтин медал билан бирга ХХХII ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмани ҳам қўлга киритди.

Шу билан 22 апрелдан 28 апрелгача Ўзбекистон тарихида илк маротаба ўтказилган велошоссе бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мазкур Осиё чемпионатида 40 га яқин давлатдан 500 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этдилар. Чемпионат катталар, ўсмирлар, параолимпиячилар ва мастерлар иштирокида бўлиб ўтди ҳамда спортчилар жамоавий пойгалар, яккалик пойгалари ва гурух пойгаларида беллашдилар. Осиё чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 та олтин, 3 та бронза, 2 та кумуш медални қўлга киритиб, умумий хисобда 7 та медал жамғардилар. 

Осиё чемпионатининг энг ёрқин лахзалари 27 апрель куни асосий мусобақалар бўлган Women Elit йўналишида гурух пойгалари бўлди десак хато бўлмайди. Мазкур мусобақада 112.8 км масофа бўйича бўлиб ўтди ҳамда ушбу масофани Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская 3 соату 9 дақиқаю 5 сонияда босиб ўтиб, 2020 йил Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Алохида таъкидлаш жоизки 27-28 апрелдаги асосий мусобақалар “Евроспорт” канали томонидан тўғридан тўғри намойиш этилди. 

Шу билан бир қаторда Осиё чемпионати доирасида Халқаро Велосипедчилар Иттифоқи (UCI) президенти Давид Лапарте, Осиё Велоспорт Конфедерацияси (АСС) президенти Осама Аҳмад Абдуллоҳ ал-Шафар, бир қатор хорижий делегация аъзолари иштирокида Халқаро Велосипедчилар Иттифоқи (UCI) томонидан антидопинг семинар ҳамда Осиё Велоспорт конфедерацияси (АСС)нинг Конгресслари бўлиб ўтди. 

Осиё Велоспорт конфедерациясининг (АСС) Конгрессида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси раиси Танзила Нарбаева Халқаро Велосипедчилар Иттифоқи (UCI) ҳамда Осиё Велоспорт Конфедерацияси (АСС) томонидан махсус сертификат ва велоспортни аёллар ўртасида тарғибот ва ташвиқот қилишда қўшган хиссаси учун махсус медаль билан тақдирланди. 


Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг