UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

22 мар 16:41
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспорт. Ўзбекистон чемпионатида ғолиб ва совриндорлар аниқ бўлди

Теглар :  Велоспорт
Хабарингиз бор, 18 март куни Тошкентда велоспортнинг трек йўналиши бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилган эди.

Тўрт кун давомида ўтказилган мусобақаларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри терма жамоалари иштирок этди. 

Чемпионатда илк бор пара-велоспортчиларнинг иштирок этиши ҳақиқатда қувончли ва тирихий бир воқеа бўлди. Бу эса мамлакатимизда аҳолининг ҳар бир қатламига спорт билан шуғулланиш имконияти яратилганидан даолатдир.  Мусобақа натижаларига кўра, келгусида спортчилар саралаб олиниб, Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси билан ҳамкорликда Париж-2024 Паралимпия ўйинлари йўлланмалари учун кураш олиб бориши кўзда тутилган.

Кеча Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий паралимпия ассоциацияси, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон велосипиед спорти федерацияси, Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган мазкур чемпионатнинг финал босқичи бўлиб ўтди. 

Якуний натижаларга кўра, эркаклар ўртасида Данил Евдокимов, Алексей Фомовский, аёллар ўртасида эса Янина Кускова ҳамда Маргарита Мисюрина Ўзбекистон чемпиони бўлди. 

Шунингдек, Анна Куликова, Янина  Кускова ҳамда Никита Стенковой спорт устаси деб топилди. 

Чемпионат ғолибларига ва мусобақаларда юқори натижаларни қайд этган барча велоспортчиларга ташкилотчиларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди. 

Чемпионликни қўлга киритган спортчиларимизни бугунги ғалаба билан чин дилдан табриклаймиз! 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг