UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

29 окт 08:41
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспорт: Ўзбекистон кубоги мусобақаси якунланди

Тошкент шаҳридаги велотрек спорт мажмуасида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича аёллар ва эркаклар ўртасида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон кубоги мусобақаси якунланди.

Мусобақада Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Фарғона, Наманган, Андижон, Сирдарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидан келган 60 нафарга яқин эркак ва 9 нафар аёл велоспортчилар иштирок этишди.

Қизлар ўртасидаги 21 км масофадаги гуруҳ пойгаларида барча рақибларини 30.16 сониялик натижа билан ортда қолдирган Шаҳноза Абдуллаева 1-ўринни эгаллади. Эркаклар ўртасидаги 124 км масофадаги гуруҳ пойгаларида эса Акром Суннатов 2:52.53 сониялик натижаси билан барча рақибларини ортда қолдириб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг 1-босқичида эркаклар жамоавий, аёллар жуфтлик пойгаларида иштирок этишган эди. Унда жамоавий пойгаларда Дилмурод Сиддиқов, Бегзод Раҳимбоев, Дмитрий Бочаров, Жавлон Нурматовлар 1-ўринни эгаллашганди. Жуфтлик пойгаларида еса Рената Бойметова ва Шаҳноза Абдуллаевалар ғалаба қозонган эди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар кубок, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг