UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

23 мар 08:21
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспорт: трек йўналишида Ўзбекистон чемпионлиги кимларга насиб этди?

Теглар :  Велоспорт
4 кун давомида Тошкентда велоспортнинг трек йўналиши бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

 Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

 Чемпионатда илк бор пара-велоспортчиларнинг иштирок этиши ҳақиқатда тарихий воқеага айланди. Бу эса мамлакатимизда аҳолининг ҳар бир қатламига спорт билан шуғулланиш имконияти яратилганидан дарак беради. Мусобақа натижаларига кўра, келгусида спортчилар саралаб олиниб, Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси билан ҳамкорликда Париж-2024 Паралимпия ўйинлари йўлланмалари учун кураш олиб бориши кўзда тутилган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия ассоциацияси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси, Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган мазкур чемпионатда бугун финал босқичи бўлиб ўтди.

Якуний натижаларга кўра, эркаклар ўртасида Данил Евдокимов, Алексей Фомовский, аёллар ўртасида эса Янина Кускова ҳамда Маргарита Мисюрина Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.

Шунингдек, Анна Куликова, Янина Кускова ҳамда Никита Стенковой спорт устаси талабини ҳам бажаришди.

Чемпионат ғолиблари ва мусобақада юқори натижаларни қайд этган барча велоспортчиларга ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг