UZ

Сўнгги янгиликлар

10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0

16 апр 18:02
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспорт: юртимизда Осиё чемпионати ўтказилади

22-28 апрель кунлари мамлакатимизда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионати ва Осиё велоспорт конфедерациясининг (АСС) навбатдаги Конгресси ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Халқаро велосипедчилар иттифоқи (UCI), Осиё велоспорт конфедерацияси (АСС) ҳамда мамлакатимиз велоспорт федерацияси томонидан ташкил этилаётган ушбу мусобақада ўсмирлар, катталар ва паралимпиячилар ўртасида ғолиблар аниқланади.

Унда Хитой, Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Вьетнам, Гонконг, Малайзия, Филиппин, Таиланд, Мўғулистон, БАА, Иордания, Эрон, Саудия Арабистони, Яман ва Ливан каби 36 мамлакатдан 500 нафардан ортиқ велопойгачилар иштирок этади.

Шунингдек, Осиё чемпионатида эркаклар ва аёллар 2020 йилда Токиода бўладиган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмалари учун ҳам ўзаро рақобатлашади.

Мусобақа доирасида жорий йил 26 апрель куни Тошкент шаҳридаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида Осиё велосипед спорти конфедерациясининг навбатдаги Конгресси ҳам ўтказилади.

Осиё чемпионатига Халқаро велосипедчилар иттифоқи (UCI) раиси Давид Лапартьен ва Осиё велоспорт конфедерацияси (АСС) раиси Осама Аҳмад Ал-Шафар раҳбарлигидаги нуфузли делегацияларнинг ташрифи кутилмоқда.

Мазкур нуфузли мусобақани жаҳон стандартига мос равишда юқори савияда ташкил этиш, техник ва амалий ёрдам кўрсатишда Германиянинг “Inflame Sports GbR” фирмаси билан яқиндан ҳамкорлик қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг