UZ

Сўнгги янгиликлар

14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0

16 май 16:10
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспортчиларимиз “OQTOSH-CHORVOQ MOUNTAIN” мусобақасида 11 та медаль қўлга киритишди

Теглар :  Велоспорт
Пойтахтимиз ва Тошкент вилояти трассаларида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича “OQTOSH-CHORVOQ MOUNTAIN” кўпкунлик пойгалари якунланди.

Халқаро велоспортчилар иттифоқининг (UCI) тақвим режасидан ўрин олган ушбу турнирда 14 мамлакатдан 120 нафар спортчи Париж-2024 Олимпиадаси йўлида қимматли рейтинг очколари учун кураш олиб боришди.

Қувонарлиси, мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 5 та олтин, 3 тадан кумуш ва бронза, жами 11 та медалга сазовор бўлишди. Турнирда шоҳсупага кўтарилган спортчиларимиз:

Олтин медаль:
Янина Кускова (2 та)
Ольга Забелинская
Маргарита Мисюрина
Улуғбек Саидов

Кумуш медаль:
Ольга Забелинская (2 та)
Янина Кускова

Бронза медаль:
Маргарита Мисюрина
Бегзод Раҳимбоев
Алексей Фомовский

Ўзбекистон велосипед спорти федерациясининг маълум қилишича, ушбу мусобақа орқали мамлакат эркаклар терма жамоаси 151, аёллар жамоаси эса 402 рейтинг очкосини жамғаришга муваффақ бўлди. Бу орқали жаҳон рейтингида аёллар жамоамиз 23-ўриндан 19-поғонага, йигитларимиз эса 52-ўриндан 45-поғонага кўтарилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг