UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

23 июн 06:41
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспортчиларимиз Осиё чемпионатини 8 та медаль билан якунлашди

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди.

18-22 июнь кунлари ўтган мусобақада терма жамоамиз вакиллари 8 та медаль қўлга киритишди.

Чемпионатнинг якуний куни Индира Ганди аренасида Фарруҳ Бобошеровнинг ғалабаси шарафига давлатимиз мадҳияси янгради. Ёшлар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси дастурида кечган беллашувларда ҳамюртимиз рақибларини катта фарқ билан ортда қолдиришга эришди.

Йигитлар, очколар бўйича гуруҳ пойгаси (U-20)

1. Фаррух Бобошеров (Ўзбекистон) – 74 очко

2. Ли Сунгёну (Корея Республикаси) – 24

3. Юмнам Бирджит (Ҳиндистон) – 23

Шунингдек, бугунги беллашувларда Асаль Ризаева омниум, Нафосат Козиева ҳамда Янина Кускова жуфтлиги медисон дастурида бронза медалларига сазовор бўлишди. Шу тариқа, велотрек бўйича Ўзбекистон терма жамоаси қитъа биринчилигини 1 та олтин ва 7 та бронза медаллари билан якунлади.

Олтин медаль

Фаррух Бобошеров – ёшлар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси


Бронза медаллари

Янина Кускова – аёллар ўртасида индивидуал пойга

София Каримова – қизлар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси

Владислав Троман – йигитлар ўртасида омниум пойгаси

Янина Кускова – аёллар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси

София Каримова – қизлар ўртасида скретч дастури

Асаль Ризаева – қизлар ўртасида омниум дастури

Нафосат Козиева ҳамда Янина Кускова – аёллар ўртасида медисон, жуфтлик.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг