UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

30 мар 15:54
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспортчиларимиз Осиё чемпионатларидаги энг яхши натижаларини қайд этишди

Теглар :  Велоспорт
24-29 март кунлари Тожикистон пойтахтида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича қитъа биринчилиги ўз якунига етди.

Унда қатнашган жамоамиз ўз тарихидаги энг яхши натижани кўрсатди.

Мусобақанинг илк кунидаёқ аёллар ўртасидаги жамоавий пойга дастурида олтин медални қўлга киритган делегациямиз турнир давомида жами 5 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғарди. Қайд этиш жоиз, жамоамиз Осиё чемпионатлари тарихида бу каби муваффақиятли иштирок этмаган эди. Бундай натижа, шубҳасиз, давлатимизнинг барча спорт турлари қатори велоспорт ривожига кўрсатаётган улкан эътибори орқали қўлга киритилмоқда. Айниқса, ташкил этилган профессионал клублар ва уларнинг хорижий мамлакатларда йиғин ўтказгани ушбу қитъа чемпионатида спортчиларимизнинг юқори натижа қайд этиши йўлида муҳим аҳамият касб этди.

Қуйида Осиё чемпионати қаҳрамонлари ва улар шоҳсупага кўтарилган йўналишларни эслаб ўтамиз:

Олтин медаль:
1. Аёллар ўртасида жамоавий пойга (Янина Кускова, Маргарита Мисюрина, Шаҳноза Абдуллаева, Анна Куликова)
2. Анна Кускова, U-20 тоифасидаги индивидуал пойга
3. Янина Кускова, U-23 тоифасидаги индивидуал пойга
4. София Каримова, U-20 тоифасида гуруҳ пойгаси
5. Самандар Султонов, U-20 тоифасида гуруҳ пойгаси

Кумуш медаль:
1. Алексей Фомовский, U-23 тоифасида индивидуал пойга

Бронза медаль:
1. Муроджон Холмуродов, катталар ўртасида индивидуал пойга
2. Янина Кускова, U-23 тоифасида гуруҳ пойгаси

Бу йилги Осиё чемпионатида қитъамизнинг 23 та давлати иштирок этди. Терма жамоамиз ушбу натижа билан умумжамоа ҳисобида Қозоғистондан сўнг иккинчи ўринни қўлга киритди. Энди велоспортчиларимиз июнь ойида Ҳиндистонда ўтадиган трек бўйича Осиё чемпионатига ҳозирлик кўради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг