UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0

10 сен 19:47
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспортчимиз Беҳзодбек Раҳимбоев икки йўналишда олтин медалга сазовор бўлди

Кеча Ҳиндистонда старт олган велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё Кубоги миллий терма жамоамиз учун муваффақиятли бошланди.

Ўсмирлар ўртасида кечган пойгаларда вакилларимиз 2 та олтин ва 1 та кумуш медалга сазовор бўлишди.

Айниқса, хоразмлик Беҳзодбек Раҳимбоев 10 км масофада скретч пойга ва очколар бўйича гуруҳ пойгаси йўналишларида қитъамизда тенгсиз эканини исботлаб, ҳар икки йўналишда ҳам олтин медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, жаҳон рейтингининг учинчи поғонасига кўтарилиб олган сирдарёлик Янина Кускова скретч баҳсида кумуш медаль билан тақдирланди.

Маълумот учун, Беҳзодбек Раҳимбоев жорий йил 9 июлдан 23 августга қадар Швейцарияда ўтказилган ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этиб қайтган эди.
Осиё Кубогида иштирок этаётган миллий терма жамоамизга омад тилаб қоламиз.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг