UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

05 июн 20:19
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспортчимиз Сербиядаги турнирда иккинчи бўлди

3-4 июнь кунлари Сербия пойтахтида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича “Belgrade Grand Prix woman tour” мусобақаси бўлиб ўтди.

Икки босқичдан иборат турнир “2.2 - Stages - Class 2” таснифидан ўрин олиб, унда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам иштирок этди.

Мусобақанинг иккинчи кун пойгаси ҳамюртларимиз учун омадли ўтди. Унда “Tashkent City Women Professional Cycling Team” клуби аъзоси Нафосат Козиева иккинчи ўринни қўлга киритди. Аҳамиятлиси, 80 км масофага кечган пойгада 4 нафар спортчи финишда бир хил натижа (2 соат, 5 дақиқа, 49 сония) кўрсатди. 

Кучли тўртлик қуйидагича кўриниш олди:

1. Моника Брзезна (Польша)
2. Нафосат Козиева (Ўзбекистон)
3. Алина Богдан (Украина)
4. Шаҳноза Абдуллаева (Ўзбекистон)

Мусобақа якунида 3 нафар ҳамюртимиз София Каримова (6), Янина Кускова (8), Маргарита Мисюрина (10) кучли ўнликдан жой олиб, Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмаси учун рейтинг очколарини жамғаришди. 

Регламентга мувофиқ, ҳар икки босқичда кучли бешликдан жой олган атлетлар ҳам ўз ҳисобларини қимматли очколар билан бойитиб олишди. Яна бир аҳамиятли томони, София Каримова 23 ёшгача бўлган спортчилар орасида умумий ҳисобда учинчи натижани қайд этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг