UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

01 окт 07:28
Янгиликлар

Велоспорт

Велотрек бўйича Республика очиқ турнири якунланди

28-30 сентябрь кунлари Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган велотрек мажмуасида велоспортнинг трек йўналиши бўйича эркаклар, аёллар ҳамда 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Республика очиқ турнири бўлиб ўтди.

Уч кун давом этган мазкур мусобақа қизғин баҳсларга бой бўлди. Биринчи кунги баҳсларда ўз йўналишлари бўйича эркаклар ўртасида Бегзод Раҳимбоев ҳамда Дилмурод Сиддиқов биринчиликни қўлга киритган бўлса, аёллар ўртасида Шаҳноза Абдуллаева ва Диана Адельшенова пешқадамлик қилди.

Ўсмирлар ўртасида эса Камрон Мирзараҳимов рақибларидан катта фарқ билан ўзиб кетган бўлса, қизлар орасида Анастасия Отченко 1-ўринни эгаллади.

Иккинчи кунги баҳсларда ҳар иккала йўналиш бўйича эркаклар ўртасида Дмитрий Бочаров ўз устунлигини намойиш этган бўлса, аёллардан Рената Байметова биринчиликни қўлдан бермади.

Ўсмирлар орасида кечган муросасиз баҳслар сўнгида Владислав Троман, қизлардан эса София Каримова маррага биринчи бўлиб етиб келишди.

Кеча ўтказилган учинчи кунги баҳсларда маррани биринчи бўлиб забт этиш эркаклар ўртасида таниқли спортчимиз Муроджон Холмуротовга, аёллардан эса Рената Байметовага насиб этди. Ўсмирлар орасида омад Камрон Мирзараҳимовга кулиб боққан бўлса, қизлар баҳсида яна София Каримова ўз устунлигини исботлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг