UZ

Сўнгги янгиликлар

14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0

14 ноя 11:31
Янгиликлар

Қиличбозлик

Владимир Назлимов: «Спортдаги энг муҳим омил – бу характер»

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан «Ўзбекистонда қиличбозликни ривожлантириш истиқболлари» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Миллий олимпия қўмитаси вакиллари, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раҳбарияти, мураббийлар, спортчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Дастлаб федерация бош котиби Гулнора Саидовага сўз берилди. Мутахассис пандемия даврида мамлакат федерацияси томонидан амалга оширилаётган ишлар, хусусан, қиличбозлар иштирокидаги онлайн тарзда ташкил этилган машғулотлар ва мусобақалар ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, у тадбир иштирокчиларига анъанавий ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, сўнгги йилларда миллий терма жамоанинг қурол-анжомлар базаси янгиланиши натижасида катталар ва кадетлар ўртасида республика турнирлари юқори савияда ўтаётгани тўғрисида маълумот берди. Худди шунингдек, бугунги кунда асосий эътибор ўсмирлар ва кадетларга қаратилгани таъкидланди.

Шундан сўнг, қиличбозлик бўйича уч карра Олимпия чемпиони, ўн карра жаҳон чемпиони, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи (сабля) Владимир Назлимов ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Владимир Aливерович ўз нутқида узоқ йиллик мураббийлик тажрибаси билан ўртоқлашди, тадбир қатнашчиларига миллий терма жамоанинг муҳим машғулот жараёнлари, мамлакатимизда спорт соҳасига кўрсатилаётган эътибор ва яратилган шароитлар ҳақида сўзлаб берди.

“Спортдаги энг муҳим омил – бу характер. Аввал ҳам, ҳозир ҳам спортга етарлича эътибор қаратилган, ҳеч нарса ўзгармаган. Аввалги давр спортчилари қийинчиликка қарамай, ўз мактаби ва ўзига хос характерини яратишган. Ўзбекистонда спортга қаратилаётган эътибор мени хурсанд қилади. Мамлакат мураббийлари қиличбозлик ҳақида етарлича маълумотга эга. Aммо ғалаба қозониш учун катта хоҳиш ва истак ҳам бўлиши керак. Мураббийлар жонкуяр педагоглар саналади, шу жиҳатдан шогирдларининг натижаси уларнинг касбий маҳоратига бевосита боғлиқ», – деди Владимир Назлимов.

Суҳбат давомида Владимир Aливерович Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти Aлишер Усмонов ва унинг ушбу спорт турини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Aлишер Бурхоновичнинг аниқ ва узоқни кўра оладиган раҳбарлиги остида Халқаро қиличбозлик федерацияси – FIE ўз географиясини кенгайтиряпти. Шу тарзда қисқа вақт ичида у қиличбозлик ривожланаётган мамлакатлар сафини кенгайтирди. 90-йиллар бошида қиличбозлик Олимпия дастурида яшаб қолиши гумон бўлган спорт турларидан бири эди. Aммо шу инсоннинг саъй-ҳаракати, ўз вақтида қабул қилган аниқ чора-тадбирлари туфайли бутун дунёда қиличбозлик босқичма босқич ривожлана бошлади. Бунинг ёрқин намунаси сифатида Олимпия ўйинлари дастурига аёллар саблясининг киритилиши бўлди. Эндиликда Токио-2020 Олимпиадасида ҳам қиличбозликнинг барча йўналишлари – рапира, шпага ва сабля бўйича медаллар жамланмаси ўйналади. Бир вақтлар бутун дунё буни деярли имконсиз, деб ҳисоблар эди. Aммо барча тўсиқларга қарамай, Aлишер Усмонов юқоридаги ютуқларга эришди. Ҳақиқий ватанпарвар сифатида у Ўзбекистонда қиличбозликни ривожланишига ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда».

Мутахассис матбуот анжумани иштирокчилари саволларига ҳам жавоб қайтарди.

Тадбир давомида Ўзбекистонда қиличбозликни ривожлантириш истиқболлари, ўтмишдаги натижалар ва қиличбозлик мавсумининг ҳозирги тафсилотлари, миллий терма жамоа аъзоларини бўлажак халқаро мусобақаларга тайёрлаш, шунингдек, “Ханчжоу-2022” Осиё ўйинлари ва «Париж-2024» Олимпия ўйинлари олдидан қўйилган мақсадлар муҳокама қилинди.

Анжуман якунида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, аҳоли ўртасида олимпия ҳаракати ва қиличбозликни ривожлантириш, ёш авлодни баркамол бўлиб вояга етишини таъминлашга қўшган улкан ҳиссаси ва 75 ёшга кириши муносабати билан Владимир Назлимов Миллий олимпия қўмитаси номидан Фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг