UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0

03 июн 10:41
Янгиликлар

Кураш

Водил турнирида кучлилар аниқланди + ФОТО

Фарғона туманининг Водил қишлоғидаги “Чинор таги” номли истироҳат боғида кураш ва белбоғли кураш бўйича анъанавий республика очиқ турнири бўлиб ўтди.

Анъанага мувофиқ, ушбу турнир Водилда туғилиб вояга етган, ўз даврининг номдор полвонлари бўлган ва мухлислар қалбидан жой олган Хамид ва Темир полвонлар хотираси учун ҳамда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, кураш ва белбоғли кураш федерациялари тақвим-режасидаги мазкур очиқ турнирда мамлакатимиз ва қўшни Қирғизистон, Тожикистон республикаларидан 300 нафарга яқин полвонлар иштирок этишди.

Юқори савияда ташкил этилган турнирда полвонлар белбоғли кураш бўйича 55 кг., 60 кг., 66 кг., 73 кг., 81 кг., 81 кг., 90 кг., 100 кг., +100 кг. вазн тоифаларида, кураш бўйича эркаклар 60 кг., 66 кг., 73 кг., 81 кг., 90 кг., 100 кг., +100 кг., аёллар эса 52 кг., 63 кг., +63 кг., вазн тоифаларида беллашишди.  

Турнир дориасида очилиш маросими ҳам ташкил этилди. Унда сўз олган Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари – Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Хуршиджон Аҳмедов, Фарғона туман ҳокими Шуҳратжон Мўминов, Ўзбекистон кураш федерацияси раиси ўринбосари Абдумалик Йўлдошев, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, ушбу турнир асосчиси Турсунали полвон Мамажоновлар иштирок этиб, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга, хусусан милий спорт турларимизга қаратилаётган юксак эътибор хусусида таъкидлаб, мусобақа иштирокчиларига омад тилашди.

Шундан сўнг иккита кураш гиламида яна кураш ва белбоғли кураш беллашувларига старт берилди. Муросасиз ва шиддатли тарзда ўтган баҳсларнинг якуний натижаларига кўра, кураш ва белбоғли кураш бўйича ғолиблар аниқланди.

Кураш. Эркаклар

60 кг. – Собирхўжа Юсупов (Фарғона)

66 кг. – Фурқат Маъруфжонов (Андижон)

73 кг. – Элшод Боқиев – (Тошкент ш.)

81 кг. – Жасур Раҳмонов (Фарғона)

90 кг. – Эркин Қозоқов (Тошкент ш.)

+90 кг. – Жонибек Қозоқов (Самарқанд)

Аёллар

52 кг. – Зарнигор Раҳмиддинова (Андижон)

63 кг. – Дилдора Адҳамова (Фарғона)

+63 кг. – Покиза Камолиддинова (Фарғона)

Белбоғли кураш

55 кг. – Нодир Абдумаликов (Фарғона)

60 кг. – Отабек Умурбоев (Сирдарё)

66 кг. – Ойбек Султонов (Андижон)

73 кг. – Муҳаммаджон Расулов (Андижон)

81 кг. – Ҳусниддин Рўзиев (Андижон)

90 кг. – Жасур Исроилов (Андижон)

100 кг. – Обидали Мавлонов (Фарғона)

+100 кг. – Бобир Тўхтасинов (Фарғона)

Беллашувлар якунлангач, кучли учликдан жой олган полвонлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Шунингдек, турнир доирасида Ўзбекистон кураш федерацияси томонидан энг чекка ва олис ҳудудларда ҳам спорт, хусусан, кураш спорт турини кенг ривожлантириш мақсадида ҳамда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Фарғона туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабига кураш гиламлари совға қилинди.

Ушбу муносиб совғани болаларга Ўзбекистон кураш федерацияси раиси ўринбосари Абдумалик Йўлдошев ва Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси Фарғона вилоят вакили, вилоят кураш федерацияси ижрочи директори Севара Деҳқоновалар топширишди. 

Ўз ўрнида бундай эътибор ва ғамхўрликдан шодланган миллий спорт турларимизга ошно водиллик ўғил-қизлар янаям машғулотларга зўр бериб, келажакда халқаро спорт майдонларида ғолибликни тантана қилиб, Юртни улуғлашга ваъда беришди. Шу тариқа 2000  йилдан буён ўтказилиб келинаётган анъанавий турнирнинг навбатдагиси якунига етди.

Равшан полвон МАМАЖОНОВ, турнир ташкилотчиларидан: 

- Қарийб йигирма йилдан буён ўтказилиб келинаётган ушбу очиқ турнир чин маънода миллий спорт турларимиз бўлган кураш ва белбоғли курашнинг ривожланишига ўзига хос мактаб вазифасини ҳам ўтаб келмоқда. Кучли ва истеъдодли полвонларни аниқлашда ва номдор полвон бўлишида ҳамда миллий терма жамоалар сафига муносиб спортчиларини саралаш вазифаларини ҳам ўтаб беради дейишимиз мумкин. Фурсатдан фойдаланиб,Туризм ва спорт вазирлигига, кураш ва белбоғли кураш федерацияларига, Фарғона вилояти ва Фарғона туман ҳокимликларига ва бошқа қатор ташкилотларга турнирни юқори савияда ўтишида бизга елкадош бўлиб, кўмак берганликлари учун ташаккур билдирамиз.

Илҳом РАҲМОНОВ Водил қишлоғидан тайёрлади       

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг