UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

01 июн 12:17
Янгиликлар

Кураш

Водилда кураш ва белбоғли кураш бўйича анъанавий мусобақа бошланди

Теглар :  КурашВодил
Айни дақиқаларда Фарғона туманининг сўлим ва обод Водил қишлоғидаги “Чинор таги” истироҳат боғида катта кураш байрами бўлиб ўтмоқда.

Аниқроғи, шу қишлоқда туғилиб вояга етган, кураш мухлислари қалбидан жой олган, ўз даврининг номдор полвонлари бўлган - Хамид ва Темир полвонлар хотираси учун ҳамда 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан белбоғли кураш ва кураш бўйича анъанавий республика очиқ турнири ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги,  кураш ва белбоғли кураш федерациялари тақвим-режасидаги мазкур очиқ турнирда мамлакатимиз ва қўшни Қирғизистон, Тожикистон республикаларидан 300 нафарга яқин полвон иштирок этмоқда. 

Юқори савияда ташкил этилган мазкур турнирда полвонлар белбоғли кураш бўйича 55 кг., 60 кг., 66 кг., 73 кг., 81 кг., 90 кг., 100 кг., +100 кг. вазн, кураш бўйича эркаклар 60 кг., 66 кг., 73 кг., 81 кг., 90 кг., +90 кг., аёллар эса 52 кг., 63 кг. ҳамда +63 кг. вазн тоифаларида беллашишмоқда. 

Ҳар иккала спорт тури бўйича беллашувлар бугун кун бўйи давом этади. Турнир якунига етгач, батафсил жараёнлар билан таништириб ўтамиз.

Илҳом РАҲМОНОВ Водил қишлоғидан тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг