UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

24 сен 08:17
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди

Теглар :  Волейбол
Кутилганидек олтин медални Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети жамоаси қўлга киритди

Тошкентда ўтказилган волейбол бўйича аёллар жамоалари ўртасида 4-тур ўйинлари билан жорий йилги мамлакат чемпионати ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг СКУФ жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

4-турда улар 6та ўйиндан 5тасини ўз фойдаларига ҳал қилди, фақат Нукус давлат педагогика институтининг волейболчи қизлари ЎзДЖТСУ талабаларидан устун келишди. Айнан ушбу ғалаба якунда нукусликларнинг кумуш медалга сазовор бўлишини ҳам таъминлаб берди. Улар бронза медали соҳиби бўлган “Андижон” жамоасидан 2 очкога узиб кетишди. Кучли учликни эса андижонлик волейболчи қизлар якунлаб беришди.

Чемпионат якунида 43 очко жамғарган “Наманган” жамоаси 4-ўрин билан чекланган бўлса, кейинги ўринларни мос равишда “ЖДПИ-Зиёкор” (Жиззах), “Хоразм” ҳамда Фарғона давлат университети жамоалари банд этишди. Фарғоналиклар чемпионат давомида биронта ҳам очко жамғара олишмагани ачинарли ҳол албатта.

Мусобақа тугагач, чемпионат ғолиб ва совриндорлари медаль ҳамда тегишли дипломлар билан тақдирланишди.

Волейбол бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон XXVIII миллий чемпионати.

Якуний ҳолат

Т/р Жамоаларнинг номи Очко

1 СКУФ 66

2 НДПИ (Нукус) 54

3 “Андижон” 52

4 “Наманган” 43

5 “ЖДПИ-Зиёкор” (Жиззах) 19

6 “Хоразм” 18

7 ФарДУ (Фарғона) 0


Рейтинг:    

Фикрлар

   
24 сен 14:07:44
Alibek1990
https://youtube.com/channel/UC2xELx1WxIQAarWDTEJ8b-w https://youtube.com/channel/UC2xELx1WxIQAarWDTEJ8b-w
UZBEKCHA SPORT PROGNOZLARI kanaliga obuna boʻling bu yerda ishonchli sport prognozlari berib boraman
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг