UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

20 авг 19:51
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол бўйича биринчи Марказий Осиё чемпионатида гуруҳ баҳслари якунланди

Теглар :  Волейбол
Кеча ўйинларни бевосита кузатиш учун Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти губернатори А.Алимбаев Фарғонага ташриф буюрди.

Хабарингиз бор, айни кунларда Фарғона шаҳридаги «Само» спорт мажмуасида волейбол бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида биринчи Марказий Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Кеча гуруҳ баҳслари якунига етиб, ярим финалчилар аниқланди.

Эътиборли жиҳати, эркаклар ва аёллар ўртасидаги мусобақаларда ярим финал жуфтликлари бир хил кўриниш олди.

Жумладан, эркаклар ўртасидаги мусобақаларда қўшни Қозоғистон терма жамоаси барча ўйинларни ғалаба билан якунлаб, гуруҳ босқичини 1-ўринда тугатди. Энди улар финал йўлланмаси учун гуруҳ баҳсларини сўнгги поғонада тамомлаган тожикистонликлар билан куч синашади. Иккинчи ярим финал жуфтлигини Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ташкил этишди.

Худди шундай ҳолат аёллар ўртасида ҳам кузатилди. Яъни, бу ерда ҳам гуруҳ босқичини қозоғистонликлар 1-ўринда тугатишди. Ярим финалда улар гуруҳ аутсайдери Тожикистон билан куч синашса, ҳамюртларимиз қирғизистонлик дугоналари билан мусобақалашади.

Дарвоқе, кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Қирғизистон жамоалари учрашувларини томоша қилиш учун Фарғонага Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти губернатори А.Алимбаев ташриф буюрди. Фахрий меҳмонни Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари, Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Х.Аҳмедов кутиб олди.

Ташриф давомида А.Алимбаев «Само» спорт мажмуасида яратилган шароитларни ҳам кўздан кечирди.

Мусобақа ғолиблари 22 август куни аниқланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг