UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0

11 фев 18:02
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол: икки нафар юртдошимиз CAVA доимий қўмиталари аъзосига айланди

Теглар :  Волейбол
Куни кеча Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CAVA) Ижроия қўмитасининг ZOOM дастури орқали онлайн йиғилиши ўтказилиб, унинг якунлари бўйича 7та доимий қўмитага аъзолар сайланди.



Ушбу йиғилишда CAVA президенти жаноб Моҳаммад Латиф, ташкилот вице-президенти эронлик доктор Муҳаммад Ризо Даварзани, қозоғистонлик Емек Сирлибаев, CAVA ғазначиси жаноб Житендра Баҳадур Чанд, CAVA Бош котиби Қилич Сарбагишевдан иборат Ижроия қўмитаси аъзолари ҳамда CAVAга аъзо давлатлар вакиллари иштирок этишди.


Йиғилишда жаноб Латиф CAVA ўз тарихида яна бир муҳим воқелик, яъни ташкилот Низоми остидаги барча қонуний ҳужжатларни шакллантирганлигини эътироф этди.


Шунингдек, у Миллий федерациялар ва CAVAдан кўрсатилган барча аъзолар юқори малакали ва ўз соҳасида катта тажрибага эга эканлигини таъкидлади. Бинобарин, жаноб Латиф доимий қўмиталар фаолияти юксак даражада бўлишига шубҳа қилмайди.


CAVA президенти ҳамда Ижроия қўмита аъзолари барча доимий қўмиталарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва амалий ёрдам кўрсатишини ваъда берди.


“Келинг, уларга CAVA Низомлари ва умумий қоидаларга мувофиқ ўз мажбуриятларини бажаришда тўлиқ мустақиллик ва ваколат берайлик”, деди жаноб Латиф анжуманда.


Учрашув давомида доктор Даварзани CAVAни янада кучлироқ қилиш учун барча федерациялар янада кўпроқ ҳаракат қилишлари, бир кучли жамоа сифатида Ассоциацияни яхшилаш учун биргаликда ҳаракат қилиши лозимлигини таъкидлади.


Ижроия қўмита аъзолари CAVA президенти жаноб Латифга ташкилотни яхшилашга қўшган ҳиссаси ва Миллий федерациялар ўртасида бирдамликни мустаҳкамлаш йўлидаги хизматлари учун миннатдорлик билдирди. Ўз навбатида жаноб Латиф барча аъзоларга бирдамлик ва қўллаб-қувватлаганлиги учун ташаккур изҳор қилди.


Йиғилишда икки нафар ҳамюртимиз CAVAнинг доимий қўмиталари аъзолигига сайланди. Жумладан, Маркетинг ва молия қўмитасига Аҳроржон Собиров, Ривожланиш ва мураббийлар қўмитасига Феруза Одилова номзоди маъқулланди.


Биз ҳамюртларимизга масъулиятли вазифада омад тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг