UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

01 дек 10:01
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол: ўсмирлар ва қизлар Ўзбекистон кубоги учун мусобақалашмоқда

Теглар :  Волейбол
Фарғонада волейбол бўйича ўсмирлар ва қизлар Ўзбекистон кубоги баҳслари ўтказилмоқда.

Шу кунларда Фарғона шаҳрида республикамиздаги болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон кубоги ўтказилмоқда. Мусобақада 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришяпти.

Жумладан, ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда жами 10та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда курашга киришди. “А” гуруҳидан Фарғона, Андижон, Сирдарё, Самарқанд ҳамда Қашқадарё вилоятларининг ёш волейболчилари ўрин олишган бўлса, “Б” гуруҳини Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Жиззах, Навоий ва Хоразм вилояти жамоалари тўлдиришди. Айрим сабабларга кўра мусобақада Тошкент шаҳри ва вилояти, Сурхондарё ҳамда Бухоро вилоятидан жамоалар иштирок этишмаяпти.

Қизлар ўртасидаги баҳсларда эса атиги 9та жамоа қатнашмоқда. Булар – Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё ҳамда Хоразм вилоятлари волейболчи қизларидир.

Мусобақанинг очилиш маросимида Фарғона вилояти туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Нодир Ҳакимов, Ўзбекистон волейбол федерацияси Бош котиби Хусан Насруллаев ва бошқалар сўзга чиқиб, ёш волейболчиларга бўлажак мусобақада омад тилашди.

Волейбол бўйича БЎСМ ва ИБЎСМларнинг тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон кубоги ғолиблари 3 декабрда маълум бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг