UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

01 мар 17:10
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол "саҳнаси"да маҳалла хотин-қизлари + ФОТО

Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида хотин-қизлар ўртасида волейбол бўйича "Прокурор кубоги" бўлиб ўтди.

Янгибозор туман прокуратураси, Хоразм вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман биринчи ва иккинчи сонли спорт мактбалари ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур мусобақада тумандаги 10 та маҳалладан 80 нафардан зиёд хотин-қизлар иштирок этишди. 

Муросасиз ва кўтарингки руҳда ўтган беллашувларда биринчи ўринни "Халқобод" маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси қўлга киритди. Иккинчи ўринни "Қоратепа" МФЙ жамоаси эгаллаган бўлса, учинчи ўрин "Янгиобод" МФЙ жамоасига насиб этди. 

Мусобақа якунида кучли учликдан жой олган жамоалар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланишди.

- Вилоят Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси, Янгибозор туман прокуратураси, тумандаги спорт мактаблари ва бошқа масъул ташкилотлар ҳамкорлигидаги мазкур мусобақа маҳаллаларда истиқомат қилаётган хотин-қизлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалашишига хизмат қилади, - дейди белбоғли кураш бўйича халқаро тоифадаги ҳакам, Янгибозор туман 2-сонли спорт мактабининг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция ишлари бўйича директор ўринбосари Бекберган Балтаев. - Бу каби оммавий спорт беллашувлари нафақат соғлом турмуш тарзини тарғиб қилади балки спортда иқтидори юқори ёшларни саралашга ҳам хизмат қилади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг