UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0

13 ноя 21:11
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол: Самарқандда Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтмоқда

Шу кунларда Самарқанд шаҳридаги Самарқанд давлат университети спорт залида волейбол бўйича эркаклар ўртасида XXVI Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Республика волейбол федерацияси ижрочи директори Ф.Алимов, Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Р.Қобилов ушбу спорт турининг янада оммалашаётгани ва кучли жамоалар сафи кенгайотганини таъкидлаб ўтишди. Шунингдек, бу галги мусобақада илк бор республикамизнинг 13 та вилоятининг жамоалари майдонда ўз маҳоратларини синовдан ўтказаётганини эътироф этиб ўтишди.

Ўзбекистон кубогида жамоалар 4 гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсга киришди. “А” гуруҳидаги баҳсларда Бухоро вилоятининг “Бухоро” жамоаси Жиззах давлат педагогика институтининг “ЖизДПИ” жамоаси устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шунингдек, жиззахликлар ушбу гуруҳда ўйин олиб бориб, Тошкент шаҳрининг “Ориент” жамоасига ҳам ютқазиб қўйди.

“В” гуруҳида ўйнаган “Андижон” жамоаси “Навоий олимп” жамоасига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. “С” гуруҳида беллашган Самарқанднинг “Алоқа” жамоаси волейболчилари “Сирдарё” жамоасини 3:0 ҳисобида енгди. “D” гуруҳида яна бир самарқандликларнинг “СамДУ” жамоаси Фарғона давлат университетининг “Ёшлик” жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Фарғона вилоятининг “Қўқон” жамоаси эса Навоий вилоятининг “Суғдийона” жамоасига ютқазди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа 17 ноябрга қадар давом этади. Якунда турнир ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан кубок, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг