UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

18 мар 14:58
Янгиликлар

Бокс/ММА, Бокс рейтинги

WBC рейтинги янгиланди: Қудратилло ва Элнур рейтингни тарк этди, Отабек Холматов Топ-15 да + ПОСТEР

Теглар :  WBC
Бутунжаҳон Бокс иттифоқи (WBC) янгиланган рейтингни эълон қилди.

Бутунжаҳон Бокс уюшмаси февраль ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Қудратилло Абдуқаҳҳоров ҳамда Элнур Абдураимов рейтингни  тарк этди. Отабек Холматов мазкур рейтингга илк бор киритилди.

Шу тариқа, рейтингда 10 нафар чарм қўлқоп устамиз ўрин эгаллади. 

Уларнинг жойлашган ўринлари билан танишинг:

Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтган ойдаги ўрнига нисбатан 1 поғона пастлаб, 16-ўринга жойлашди;

Супер ўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Азизбек Абдуғофуров 2 поғона юқорилади ва 10-ўринга жойлашди; Бектемир Мелиқўзиев 22-ўринни банд этди, ўтган ойда у 24-поғонада эди;

Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов ўтган ойдаги каби 6-ўринга жойлашди;

Ярим ўрта вазн (66,6 кг):  Шаҳрам Ғиёсов 19-ўрин; Жамшидбек Нажмитдинов 30-ўринда, ҳар икки боксчимизнинг ўринларида ўзгариш йўқ;

Супер енгил вазн (63,5 кг): Шоҳжаҳон Эргашев ўтган ойдаги каби 13-ўринда қайд этилди; Ботир Аҳмедовда ҳам ўзгариш йўқ - 21-ўрин;

Ярим енгил вазн (57,1 кг): Отабек Холматов 15-ўрин;

Биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойдагидан 2 ўрин кўтарилиб 10-поғонани банд этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг