UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0

18 ноя 14:56
Янгиликлар

Бокс/ММА, Бокс рейтинги

WBC рейтинги янгиланди: яна бир боксчимиз рейтингни тарк этди, қолганларда кўтарилиш + ПОСТEР

Бутунжаҳон Бокс иттифоқи (WBC) янгиланган рейтингни эълон қилди.

Бутунжаҳон Бокс уюшмаси ноябрь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Октябрь ойида Отабек Холматов рейтингни тарк этган бўлса, ноябрда Олимжон Назаров ушбу рўйхатдан чиқиб кетди. 

Супер енгил вазн тоифасидаги боксчимиз Ботир Аҳмедов рейтингга Ўзбекистон номидан киритилди. Шу тариқа, рейтингда 11 нафар чарм қўлқоп устамиз қолди.

Уларнинг жойлашган ўринлари билан танишинг:

Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтган ойдаги ўрнига нисбатан 6 поғона юқорилаб, 17-ўринга жойлашди;

Супер ўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Азизбек Абдуғофуров 6 поғона кўтарилди ва 12-ўринга жойлашди; Бектемир Мелиқўзиев эса 25-ўринни банд этди, ўтган ойда у 31-поғонада эди;

Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов 8-ўринда;

Ярим ўрта вазн (66,6 кг): Қудратилло Абдуқаҳҳоров ўтган ойдагидан 5 поғона юқорилаб 17-ўринга жойлашди; Шаҳрам Ғиёсов 20-ўрин, Ғиёсов ўтган ойда 24-ўринда эди;  Жамшидбек Нажмитдинов эса 35-ўриндан 6 поғона юқорилаб, 29-ўринни эгаллади;

Супер енгил вазн (63,5 кг): Шоҳжаҳон Эргашев 13-ўринда қайд этилди, боксчимиз ўтган ойда 15-ўринни банд этиб турганди, Ботир Аҳмедов Ўзбекистон номидан қайд этилди ва 25-ўринга жойштирилди;

Иккичи ярим енгил вазн (58,9кг): Элнур Абдураимов ўтган ойдагидан 2 поғона юқорилаб 38-ўринда қайд этилди;

Биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): Ҳасанбой Дўсматовнинг ўтган ойдагидан 2 поғона пастлаб, ҳозирда 13-ўринни банд этган;

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг