UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

30 апр 10:43
Янгиликлар

Енгил атлетика

World Athletics спортчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини таъсис этди

Теглар :  Енгил атлетика
Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси (World Athletics) коронавирус пандемияси сабабли жамғарма таъсис этганлигини эълон қилди.

Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси (World Athletics) коронавирус пандемияси сабабли молиявий инқироз шароитларида спортчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 500 минг доллар миқдорида жамғарма таъсис этганлигини эълон қилди.

“Жамғарма орқали халқаро мусобақалар бекор қилиниши туфайли даромадларининг салмоқли қисмини йўқотган енгил атлетикачи спортчиларга икки йил давомида ёрдам кўрсатилади”, – деди ташкилот раҳбари Себастьян Коэ.

Жамғарма учун маблағни унинг фахрий раиси бўлган Монако князи Альбер II ажратди. Жамғармадан ёрдам пули олиш учун спортчи минтақалараро эксперт гуруҳига кўриб чиқиш учун тегишли буюртма бериши керак.

“Шу йил охиригача бирорта мусобақа ўтказишга умид қилмоқдамиз. Шунга қарамасдан иложи борича кўпроқ спортчиларга ёрдам кўрсатишга ҳаракат қиламиз”, – деди Себастьян Коэ.

Илгари Европа енгил атлетика федерацияси коронавирус пандемияси сабабли Европа чемпионатини бекор қилинганини айтиб ўтган. Бу мусобақа 26-30 августда Париждаги “Шарлетти” стадионида ўтказилиши мўлжалланган эди. Эслатиб ўтамиз, ташкилот Токио Олимпиадасининг сурилиши сабаб 2021 йилга мўлжалланган жаҳон чемпионатини 2022 йилга кўчиргани ҳақида расмий маълумот берган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг