UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0

22 окт 17:59
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Хабиб ва Махачевнинг UFC'даги кўрсаткичларини таққослаймиз. Ислам 5 сония тезроқ UFC чемпионлик жангига етиб келди ва рақибларини кўпроқ нокаут қилган

22 октябрь UFC 280 кечасида Ислом Махачев нафақат Чарлз Оливейрани енгишга, балки Хабибнинг енгил вазн тоифасида чемпионлик тахти ворисилигини расман эгаллаш учун ҳам ҳаракат қилади.

Кўпчилик Махачевни Нурмагомедовнинг асосий ҳимоячиси деб ҳисоблайди ва унинг фаолиятини ҳам россиялик биринчи UFC чемпионининг муваффақияти билан таққослаб кузатиб боради. Қуйида Хабиб ва Исломнинг чемпионлик сари йўллари, уларнинг ташкилотдаги илк жангидан бошланган фаолияти аниқ рақамларда солиштирилган.

Буни Хабиб ва Исламнинг чемпионлик жангларидаги умумий йўлдан бошлаймиз. Нурмагомедов ташкилотдаги дебютини 2012 йил 20 январда бошлаган ва 2018 йилнинг 7 апрелида, яъни 6 йилу 3 ойдан кейин камар учун жанг қилган. Махачевнинг муддати эса бироз узоқ бўлди: 2015 йил 23- майда дебют қилиб, 2022 йил 22 октябрда- 7 йилу 5 ойдан сўнг Ислaм чемпионлик жангига киришди.

Бу вақт ичида Хабиб 9 та жанг ўтказган бўлса (йилига ўртача 1,5 та жанг), Ислaм эса 12 (йилига 1,7), яъни Махачев тез-тез жангларга қатнашганлигини кўриш мумкин.

Шунингдек финиш-рейт Ислaмда юқори кўрсаткичда. Унинг муддатидан олдин қўлга киритган ғалабалари сони 7 та (58,3), Нурмагомедовда 4 та (44,4).


Қизиғи шундаки, Хабиб чемпионлик учун имконият бўлгунга қадар 3 та жангда устунликка эришганига қарамасдан, Махачев чемпионлик жангига 5 сония тезроқ етиб келди. Илк курашдан то камарни қўлга киритгунча Ислaм қафасда 110 дақиқа 7 сония, Нурмагамедов эса 110 дақиқа 12 сонияни босиб ўтди.

Хабиб ва Махачевнинг октагонда ўтказган вақти деярли бир хил бўлганлиги сабабли, уларни жанговар статистикада ҳам солиштирамиз.

Аниқ зарба бериш Хабибда 900 тадан 453 та, Махачевда 433 тадан 250 та. Бироқ ҳажм жиҳатдан олиб қаралса устунлик Нурмагомедов томонда, аниқлик эса Ислaм тарафда: 57,7 % га нисбатан 50,3 %.

Мана шу лаҳза Махачевга камроқ зарба ўтказиб юбориш имкониятини ҳам беради: 93 га 168.

Иккаласининг кураш услубига қарайдиган бўлсак, Хабиб 94 уринишдан 43 мартасида рақибларини тейкдаун қилган, Ислaмда бу кўрсаткич 44 тадан 25 тага тўғри келади. Рақамлардан келиб чиқиб қаралса, устунлик яна Нурмагомедов тарафда ( шунингдек, унинг UFC'да битта жангнинг ўзида 21 тейкдаун қилиш орқали рекорд ўрнатганини эслаш ҳам кифоя), аммо муваффақият кўрсаткичи Махачевда яхшироқ: 56,8 % га қарши 45,7 %.

Октагонда ўтказилган вақт бир хил бўлишига қарамасдан, Нурмагамедов 62 дақиқадан бироз кўпроқ вақт рақибларини партер ҳолатида ушлаб турган, Махачевда эса бу 57,5 дақиқани ташкил қилади.

Балки, бир нечта жанглардан кейин Хабиб ва Махачевнинг кўрсаткичларини яна бир бор солиштириш имкониятига эга бўлармиз, фақат бу сафаргиси чемпионлик қарама-қаршиликларидаги курашлар бўлишига умид қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг