UZ

Сўнгги янгиликлар

11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0

16 июл 13:07
Янгиликлар

Каратэ

Халқаро каратэ федерацияси президенти МОҚ раҳбари билан учрашди

Кеча тунда Халқаро каратэ WKF федерацияси президенти Антонио Эспиноза пойтахтимизга етиб келганди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида мартабали меҳмонни Ўзбекистон каратэ WKF федерацияси президенти Аламжон Муллаев кутиб олди. Бундан бир неча дақиқа аввал эса Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида расмий учрашув бўлиб ўтди. 

МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов Антонио Эспиноза билан олимпия оиласига мансуб каратэ спорт туринининг юртимиздаги ривожи, ўзбек спортчиларининг жаҳон каратэсига қўшаётган ҳиссаси, шунингдек, пойтахтимизда бошланиш арафасида турган Осиё чемпионати, Токио Олимпиадаси ва бошқа қатор масалалар бўйича суҳбатлашди. 

Учрашувда Аламжон Муллаев, МОҚ вице-президенти Азизжон Камилов ҳам иштирок этди. Жаноб Эспинозага эса Халқаро каратэ WKF федерацияси вице-президенти, Осиё каратэ WKF президенти Генерал Нассер (БАА) ҳамда Саудия Арабистони каратэ WKF федерацияси президенти доктор Иброҳим Ал Ганнас ҳамроҳлик қилди.    

Учрашув сўнггида Рустам Шоабдураҳмонов Антонио Эспинозага эсдалик совғаси топширди. Бугун куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида ҳам учрашув бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, 19-21 июль кунлари пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг