UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

10 апр 08:18
Янгиликлар

Кураш

Халқаро кураш ассоциацияси президенти Тошкентга етиб келди

Хабарингиз бор, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича жорий йил 10-11 апрель кунлари Ал-Ҳаким Ат-Термизий хотирасига бағишланган анъанавий ХV халқаро турнир ўтказилади.

Мазкур турнир муносабати билан юртимизга кўплаб хорижий меҳмонлар ташриф буюришмоқда. Шу кунга қадар 30га яқин мамлакатдан юздан ортиқ спортчи, мураббий ва ҳакамлар кутиб олинди Термиз шаҳрига етиб боришди.

Юртимизга меҳмонларнинг келиши давом этмоқда. Кеча Халқаро кураш ассоциацияси (ХКА) президенти, Осиё Олимпия кенгашининг Осиё ўйинларини ташкил қилиш департаменти директори Ҳайдар Фармон юртимизга ташриф буюрди. Мартабали меҳмонни Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов ва МОҚ Бош котиби Ойбек Касимовлар кутиб олишди.

Шунингдек, Халқаро кураш ассоциациясида оммавий ахборот воситалари ходимларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Шундан сўнг, спорт мутасаддилари пойтахтимизда жойлашган ХКА биносига боришди. У ерда ХКА президенти кураш ривожи йўлида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Мартабали меҳмон эртага Ал-Ҳаким Ат-Термизий хотирасига бағишланган турнирни кузатиш учун Термиз шаҳрига боради. Ташриф давомида Республикамиз ҳукумати ва спорт соҳасининг расмий вакиллари билан ҳам учрашувлар белгиланган. Унда курашни нафақат юртимиз, балки бутун дунёдаги ривожини янада кучайтириш, «Тошкент-2025» ёшлар Осиё ўйинларини юқори савияда ўтказиш, ёзги Осиё ўйинлари дастурига ушбу спорт турининг яна бир қатор вазн тоифаларини қўшиш каби режалар кўриб чиқилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг