UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

26 дек 13:24
Янгиликлар

Оғир атлетика

Халқаро оғир атлетика федерацияси Париж-2024 лицензиялари ўйналадиган турнирларни эълон қилди

Халқаро оғир атлетика федерацияси ҳам Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун ажратилган квоталар ва уларнинг тақсимланиш тизимини тасдиқлади.

Қуйида мазкур дастурга оид эътиборли маълумот ва рақамларни келтириб ўтамиз:


Ушбу спорт учун умумий ажратилган квота: 120 (60+60) 

Эркаклар вазн тоифалари: -61 кг, -73 кг, -89 кг, -102 кг ва +102 кг

Аёллар вазн тоифалари: -49 кг, -59 кг, -71 кг, -81 кг ва +81 кг


Ажратилган 60 квота ҳар бир вазн тоифаларида тенг тақсимланади


Ҳар бир мамлакатдан максимум 6 нафар (3+3) спортчи Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этиши мумкин. Бордию қайсидир жамоа 4 ёки ундан ортиқ йўлланмага эга бўлса, мажбурий равишда 3 спортчисини танлайди. 


Ўринлар рейтинг очко тақдим қилувчи мусобақалардаги натижаларга қараб шакллантирилади. Париж-2024 йўлланмасига эга бўлиш учун спортчилар камида 5 та ана шундай рейтинг турнирида иштирок этишлари шарт. Улардан қуйидаги 2 таси мажбурий: 


2023 йилги жаҳон чемпионати (2-17 сентябрь, Саудия Арабистони);

2024 йилги Жаҳон кубоги (2-11 апрель, Таиланд) 


Шунингдек, қуйидаги мусобақалардан камида 3 тасида иштирок этган бўлишлари талаб этилади. 


2022 йилги жаҳон чемпионати (5-16 декабрь, Колумбия);

2023 йилги Осиё чемпионати (3-13 май, Жанубий Корея);

2023 йилги I Гран-при (2-12 июнь, Куба);

2023 йилги II Гран-при (декабрь, Қатар);

2024 йилги Осиё чемпионати (5-15 февраль, Ўзбекистон) 


Лицензион мусобақалардан бирига Тошкент мезбонлик қилиши чемпионатнинг нуфузини янада кўтариб беради. Бироқ қитъамиз терма жамоаларига 2023 йилги жаҳон чемпионати ва Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларининг орасидаги жуда қисқа фурсат ҳалақит бериши кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. 

2-17 сентябрь куни қитъамиз атлетлари Саудияда дунё биринчилигида иштирок этишса, 27 сентябрь – 4 октябрь саналарида уларни Осиё ўйинлари доирасидаги баҳслар кутиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг