UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

23 июн 07:22
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Халқаро "Олимпия куни”нинг 127 йиллиги муборак!

Асрлар оша дўстлик, ҳалоллик, беғаразлик руҳини сақлаб келаётган Олимпия ўйинларини ўтказиш ғояси инсон тафаккури ижодига мансуб.

Бундан роппа-роса 127 йил аввал барон Пьер де Кубертен бошчилигида Олимпиадани тиклаш учун энг катта қадам қўйилди, яъни 1894 йилнинг 23 июнь куни Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ)га асос солинди. Ўшандан бери то шу кунгача ушбу сана Халқаро "Олимпия куни" сифатида нишонлаб келинади.

Бугунги кунга келиб “Олимпия куни” дунёда энг оммавий тарзда нишонланадиган спорт байрамларидан бирига айланган. Ҳар йили Халқаро Oлимпия қўмитасига аъзо 205 давлатда ўтказиладиган спорт ва саломатлик байрамида миллионлаб инсонлар бевосита иштирок этишмоқда. Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи ҳамда Олимпизм ғояларини кенг тарғиб этиш, катта-ю, кичик қалбида жисмоний тарбия ва спортга бўлган меҳрни янада юксалтиришдан иборат.

Мамлакатимизда аҳоли ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жаҳон ареналарида спортчиларимизнинг муносиб иштирок этиб, юқори марраларни забт этиши учун шу кунга қадар Президентимизнинг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга оид ўндан ортиқ фармон ва қарори, улар асосида Вазирлар Маҳкамасининг кўплаб қарорлари қабул қилинмоқда.

Кечадан эътиборан ушбу санага бағишлаб бир қатор федерацияларимиз томонидан турли байрам тадбирдари ташкил этилмоқда. Бу эса мусобақаларга чанқоқ бўлиб турган атлетларимизнинг руҳиятини оширишга, улар орасидаги ҳалол рақобатни, соғлом турмуш тарзини янада ривожлантиришга туртки бўлмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, спорт ва соғлом турмуш тарзига бефарқ бўлмаган барча юртдошларимизни Халқаро “Олимпия куни”нинг 127 йиллиги билан табриклаймиз. Спорт ҳамиша ҳаётингизнинг ажралмас бўлаги бўлиб қолсин!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг