UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0

12 мар 21:20
Янгиликлар

Кураш

Халқаро семинар иштирокчилари Тошкентга етиб келишмоқда

Теглар :  Кураш
Халқаро Кураш ассоциацияси томонидан жорий йилдан бошлаб Кураш мураббийлари учун халқаро B лицензияси талаби жорий этилди.

Мазкур лицензия асосида миллий терма жамоалар мураббийларини халқаро мусобақаларда иштирок этишлари учун рўйхатдан ўтказиш имконига эга бўлишади.

Халқаро Кураш ассоциацияси тақвим режасига асосан Халқаро Кураш институти мураббийлар учун 12-22 март кунлари Тошкент шаҳрида халқаро семинар ва B лицензияси учун имтиҳонларни ташкил этаётгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Бугун семинарнинг расмий куни. Кеча бугун семинар иштирокчилари Тошкент шаҳрига етиб келишмоқда.

Айни кунгача Хитой Тайпейи, Эрон, Афғонистон, Россия, Туркманистон, Қирғизистон, Жанубий Корея Украина, Малта давлатлари экспертлари Кураш ватанига ташриф буюришди.

Бугун тунда ва эртага Непал, Буюк Британия, Туркия, Индонезия, Руминиялик Кураш мутахассисларининг келиши кутилмоқда.

Семинар Дастурига асосан эртага Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар Университети спорт мажмуасида амалий машғулотлар бошланади. Куннинг иккинчи ярмида Миллий Олимпия қўмитаси мажлислар залида семинарнинг расмий очилиш маросими ва матбуот анжумани ўтказилиши белгиланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг