UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0

25 фев 09:57
Янгиликлар

Қиличбозлик

Ханчжоу-2022, Париж-2024: Қиличбозликнинг барча йўналишларида лицензия кутилаётган эмиш

Теглар :  Қиличбозлик
Бу ҳақида МОҚ расмий сайти хабар берди.

МОҚ раҳбарияти Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар билан Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик билан танишиб чиқишда давом этади. Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси билан шундай режалар муҳокама қилинди.

Мазкур тадбир онлайн форматда МОҚ ҳамда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов томонидан олиб борилди. Унда, шунингдек, федерация раҳбариятининг бошқа мутасаддилари ва мураббийлар ҳам иштирок этишди. Ханчжоу ва Париж мусобақаларига тайёргарлик бўйича федерация бош котиби Гулнора Саидова батафсил гапириб ўтди. Суҳбат давомида МОҚ раиси ҳар бир йўналишдаги мураббийлар билан режалар ҳақида алоҳида гаплашди.

Терма жамоаларимизга ўз соҳасининг кучли мутахассислари жалб қилинган. Бизни ҳукуматимиз қўллаб-қувватлаётган экан, улар билан юксак натижаларга эриша оламиз. Муҳтарам Президентимиз Янги Ўзбекистонни барпо қилмоқдалар. Биз бунда спорт соҳасидаги ғалабаларимиз билан ҳисса қўшишимиз лозим. Тушунаман, қиличбозликда ҳам Олимпия ўйинларига йўлланма ва унда медаль олиш мураккаб. Бироқ биз буни биргаликда уддалашимиз керак”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Ҳар бир йўналиш мураббийлари суҳбатда ўз дастурлари бўйича иқтидорли спортчилар билан ишлаш режаси, Олимпия ўйинлари учун йўлланмалар кутилаётгани ҳақида айтиб ўтишди. Ўз навбатида, МОҚ раиси селекция ишларни янада кучайтириш, вилоятлардан иқтидорли спортчиларни саралашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг