UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0

28 май 18:41
Янгиликлар

Велоспорт

Ханчжоу-2022, Париж-2024: Танзила Норбоева ва Азиз Абдуҳакимов велоспортчиларимизнинг тайёргарлик режалари билан танишди

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси томонидан Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, шунингдек, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси мутасаддилари иштирок этишди.

Даставвал федерация бош котиби Козим Ўринбойхўжаев Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж -2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

Миллий терма жамоа аъзоларини мазкур комплекс мусобақаларга тайёрлаш учун таклиф этилган ва айни пайтда мамлакатимизда бўлиб турган Россия терма жамоасининг собиқ тренери, 2011 йилдан 2020 йилгача Американинг «Novo Nordisk» профессионал жамоаси мураббийи бўлган Глеб Гройсманнинг таклифлари тингланди.

Мутасаддилар велоспортчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда спортчиларга мотивация бўладиган дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлашди. Мусобақаларга тайёргарлик жараёнларида халқаро тажрибадан фойдаланиш лозимлиги ҳам алоҳида айтилди.

Йиғилишда, шунингдек, Париж-2024 Олимпия ўйинларига муносиб тайёрланиш ва лицензиялар сонини кўпайтириш учун ташкил этилган профессионал клубнинг тақдимоти ҳам ўтказилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг