UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

25 сен 07:01
Янгиликлар

Стол тенниси, Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари

Ханчжоу-2022, Париж-2024: Теннис федерациясининг режаси муҳокама марказида

Миллий олимпия қўмитаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларимизни Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёрлаш бўйича режалар тақдимотини йўлга қўйгани ҳақида маълум қилган эдик.

Миллий олимпия қўмитаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларимизни Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёрлаш бўйича режалар тақдимотини йўлга қўйгани ҳақида маълум қилган эдик. Бугун куннинг биринчи ярмида Ўзбекистон теннис федерацияси ўз режалари билан ўртоқлашди. ZOOM платформасида кечган мазкур тадбирда Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги МОҚ мутасаддилари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон теннис федерацияси раҳбарияти, мураббийлар иштирок этишди.

Тақдимотини федерация Бош котиби Ирода Тўлаганова олиб борди. Ирода Ботировна нутқи давомида бўлажак йирик мусобақаларга қандай тайёрланиш, спортчиларимиз маҳоратини ошириш ва қайд этилаётган натижаларни яхшилаш, хориждан етук мутахассис жалб қилиш орқали ҳам эркаклар, ҳам аёллар терма жамоасида кучли мураббийлар штабини шакллантириш ва федерациянинг ўз олдига қўйган бошқа режалари ҳақида батафсил гапириб берди. И.Тўлаганова тақдимот давомида селекция ишларига ҳам алоҳида тўхталиб, ёш иқтидорларни саралаш тизими, теннисни юртимиз бўйлаб янада оммалаштириш учун ҳудудларда моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш борасида таклифлар билдирди.

Тадбир давомида МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов ҳам тақдимот юзасидан ўз фикрларини айтиб ўтди.

“Теннис мамлакатимизда улкан ва ўзига хос тарихга эга спорт турларидан ҳисобланади. Бугунги тадбирда ўзбек тенниси ривожига ўз ҳиссасини қўшган мутасаддилар иштирок этишмоқда. Таркибида Огородов, Томашевич ва Куценко каби теннисчилар бўлган жамоамиз ўз вақтида Осиё қитъасида етакчи бўлган. Ўзбекистон теннис бўйича қулай базага эга. Мен федерация мутасаддиларидан селекция ишларига янада кўпроқ эътибор беришларини, ҳақиқий иқтидор эгаларини саралаб олишга алоҳида аҳамият беришларини сўраб қолардим. Терма жамоа таркибидан жой олиш ёшлар учун ўзгача фахр бериши ва ундан теннисчиларимиз ғурурланиши лозим. Спортчилар орасида соғлом рақобат уйғотиш керак. Шунингдек, уларга мотивация берадиган мусобақалар сонини кўпайтириш талаб этилади», – деди МОҚ раҳбари.

Онлайн тадбир давомида мазкур спорт турини янада оммалаштириш, тайёргарлик босқичлари ҳақида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг