UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

20 окт 19:10
Янгиликлар

Болалар спорти

Хатирчи туман БЎСМ фаолияти билан яқиндан танишамиз

Теглар :  БЎСМХатирчи
Ҳозирда сузиш ҳавзасида 3 нафар олий маълумотли тренер (1 нафари аёл) 74 нафар шуғулланувчига машғулот олиб бормоқда.

Навоий вилояти Хатирчи тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби 1976 йил ташкил топган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 декабрдаги 356-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги 3-сонли БЎСМ, 4-сонли БЎСМ, 10-сонли БЎСМлар мақбуллаштирилиб, Хатирчи туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби ташкил этилган.

Болалар-ўсмирлар спорт мактабида махсус тренерлик рухсатномасига эга 83 нафар тренер фаолият олиб боради. Шундан, 26 нафари олий маълумотли, қолган 57 нафари эса ўрта-махсус жисмоний тарбия мутахассислари (24 нафари аёллар) саналишади. Спорт мактабида шуғулланувчилар сони 2862 нафар бўлиб, шулардан 730 нафарини қизлар ташкил этади. Болалар-ўсмирлар спорт мактабида 16 та спорт тури мавжуд бўлиб, шундан 13 таси Олимпия, биттаси миллий ва 2 таси бошқа спорт турларидир.

БЎСМнинг асосий базасида бир кунда 380 нафарга яқин ўқувчи мунтазам стол тенниси, гандбол, эркин кураш, кураш, бадиий гимнастика, шахмат, қўл жанги, енгил атлетика ҳамда футбол каби спорт турлари билан шуғулланади. Унда барча қулайликлар мавжуд бўлиб, ўқувчилар учун ювиниш, ечиниш ва кийиниш, ҳамширалар хонаси, мураббийлар хонаси, маъмурий бошқарув ходимлари хонаси, бадиий гимнастика хонаси, тренажёр хонаси мавжуд.

БЎСМнинг бугунги кунда 5 асосий базаси мавжуд. Шундан, ёпиқ сузиш ҳавзаси алоҳида ўрин тутади. Мазкур мажмуа 11х25 ҳажмда бўлиб, 2019 йилда реконструкция қилиниб, ёпиқ сузиш ҳавзасига айлантирилди. Унда барча қулайликлар мавжуд бўлиб, шуғулланувчилар учун ювиниш, ечиниш ва кийиниш, мураббийлар учун махсус хоналар, ҳамширалар хонаси мавжуд.

Ҳозирда сузиш ҳавзасида 3 нафар олий маълумотли тренер (1 нафари аёл) 74 нафар шуғулланувчига машғулот олиб бормоқда. Сузиш ҳавзасига келаётган шуғулланувчиларнинг саломатлигини назорат қилиш мақсадида доимий равишда 1 нафар ҳамшира масъул этиб тайинланган.

Сузиш ҳавзасида ўғил ва қизларга мўлжалланган барча қулайликларга эга ечиниш ва кийиниш, ювиниш, тренер-ўқитувчилар, тиббий ва лаборатория хоналари мавжуд. Сузиш ҳавзаси йил давомида узлуксиз ишлаши учун электр энергияси, табиий газ, марказлашган сув таъминоти ҳамда канализация билан таъминланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг